Яшаш учун ноқулай бўлган 15 шаҳар

Биласизми? 5-12-2016

“Паст ҳаёт даражаси” - аслида сиёсий муаммолар, жиноятчилик ва қашшоқликни ифодалайди. Шаҳарлардаги ҳаёт даражаси рейтинги ҳар йили Mercer консалтинг компанияси томонидан чиқарилади. Рўйхат 230 мамлакат шаҳарларидан ташкил топади. У турли омиллар асосида тузилган: сиёсий ва ижтимоий барқарорлик, иқтисодиёт, ижтимоий-маданий соҳа, тиббиёт, таълим, транспорт ва комунал хизматлар сифати, туристик инфратузилма, озиқ-овқат, экология ва маиший хизмат кўрсатиш. Қуйида рўйхатнинг қисқартирилган вариантини тақдим этамиз.


Ломе, Того

Африка давлат пойтахти юқори даражадаги ишсизликдан азият чекади. Бу ерда барча инфратузилма аста-секин таназзулга юз тутмоқда - ахлат йиғиш муаммоси ва умуман ҳаёт даражаси пасайиб бормоқда.


Абиджан, Фил суяги қирғоғи

Мамлакатнинг иқтисодий ва маданий марказлари сайёҳларга етарли даражада хизмат кўрсата олмайди. Террорчилик хавфи ҳам жуда юқори.


Аддис-Абеба, Эфиопия

Шаҳарда айни дамда қурилиш ишлари авжида. Бироқ, аҳолининг катта қисми қашшоқликда кун кечирмоқда. Ижтимоий беқарорлик эса юқори нуқтага бориб қолган. Вазият яқинда фермерларнинг талабалар билан тўқнашуви сабаб янада оғирлашган.


Ашхобод, Туркманистон

Шаҳар аҳолиси асосан давлат ташкилотларида меҳнат қилади. Ҳаво ҳарорати 50 даражалик жазирамага чиқиб туриши кўп кузатилган. Шу билан бир қаторда, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд.


Хараре, Зимбабве

Қашшоқлик ва очлик – Зимбабвенинг миллионлаб аҳолиси бундан азият чекмоқда. Давлат раҳбари Роберт Мугабе эса 1,6 миллиард доллар миқдоридаги кредит олиш ҳаракатида юрибди – улар озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга сарфланади.


Бишкек, Қирғизистон

Давлат ҳукумати доимий равишда террорчилик билан кураш олиб бормоқда. 


Лагос, Нигерия

Мамлакатнинг энг йирик шаҳри кўчаларида доимий тарзда одам ўғирлаш ёки қотиллик ҳолатлари содир этилади. Экология масаласи ҳам жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда.


Абужа, Нигерия

Пойтахт ҳам худди Лагос сингари юқори даражадаги жиноятчилик билан “машҳур”. Сайёҳларни эса бу шаҳарларга бормасликка чақиришади: одам ўғирлаш ва террорчилар билан тўқнаш келиш хавфи юқори.


Душанбе, Тожикистон

Энергетик муаммолар ва камбағаллик бор. Шунинингдек, пойтахтда бизнес юритиш учун инфратузилмани ривожлантириш лозим.


Дакка, Бангладеш

Хайрия ташкилотлари томонидан бу ерда доимий тарзда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида бонг урилади. Қашшоқлик даражаси жуда юқори бўлишига қарамай, дунёдаги энг кўп киши яшайдиган шаҳарлардан бири юқори сифатли кийим-кечакни экспорт қилиб, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаб туради.


Уагадугу, Буркина-Фасо

Террорчилик хавфи юқори бўлган шаҳар. Яқинда эса меҳмонхонага уюштирилган ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. 


Триполи, Ливия

Икки душман ҳарбий гуруҳ шаҳарни ўз қўлига олиш ҳаракатида. Айнан шу туфайли 2015 йилнинг ёзида аэропорт бузилган бўлиб, аксарият давлатлар ўз элчихоналарини ёпишга қарор қилишган.


Ниамей, Нигер

Коррупциянинг авж олгани, норозилик намойишлари, ўта юқори даражадаги қашшоқлик шаҳарни рўйхатга тушишига сабабчи бўлди.


Антананариву, Мадагаскар

Шаҳар иқтисодий беқарорлик сабаб ривожланишдан тўхтаган. Иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалигига қарамлиги ҳам бор.


Бамако, Мали

Ўтган йилги террорчилик ҳужумлари ўнлаб инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Radisson Blu меҳмонхонасидаги даҳшатли воқеалар 20 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ