Яшил майдондаги ранг-баранг воқеалар

Футбол 19-01-2015

Ортда қолган ҳафтадаги футбол оламида юз берган энг қизиқарли воқеаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Ҳафта револуцияси

Фернандо Торрес ўзининг "Челси"даги илк мавсуми давомида 14 та учрашувда 1 та голга муаллифлик қилган бўлса, Диего Симеоне қўл остига келиб қўшилган Торрес 3та учрашувда 2та гол уришга эришди. 

Ҳафта ҳимоячиси ёхуд "Тарки одат амри маҳол"

"Бавария" ҳамда "Ал Ҳилол" жамоалари ўртаси бўлиб ўтган учрашувда "мюнхенликлар" посбони яна бир бор дарвозани ёлғиз қолдириб ҳимоячи вазифасини бажаришга киришиб кетди. Ким билсин, балким у дарвозабон бўлишни яхши кўрмас?!

Ҳафта саволи

"КПР" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда "МЮ"нинг бурчак тўпларини амалга ошириш Фил Жонсга юклатилди. Таркибида Хуан Мата, Анхель Ди Мария, Уэйн Руни каби плеймейкерлар турганда қандай қилиб бу вазифа Фил Жонсга юклатилди? Бунга ван Галнинг ўзи ҳам жавоб бера олмаса керак. 

Яқин орада "МЮ" таркиби қуйидагича кўриниш олса ҳам ажабмас.

Ҳафта топишмоғи

"Манчестер Юнайтед" клубига 26 йил мобайнида мураббийлик қилган Сэр Алекс Фергюссон "Манчестер Сити" клубига мухлислик қиладими? (Ўхшаш чеҳралар)

Ҳафта ўйини

Шотландия чемпионатининг Чемпионшип мусобақасида "Хартс" ҳамда "Глазго Рейнджерс" жамоалари ўртасига учрашувнинг 23 дақиқаси қорли майдонда ўтди. Сўнгра мураббийлар келишиб ўйинни бошқа кунга кўчиришга қарор қилишди. 

Ҳафтанинг энг чиройли комбинацион голи

"Суонси" ва "Челси" клублари ўртасидаги Премьер лига баҳсида "аристократлар" мезбонлар дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритишди. Улар орасида Диего Коштанинг биринчи голи мухлисларга жамоавий ўйиннинг мукаммал кўринишини намойиш этди. 

Ҳафта хет-триги

"Депортиво" майдонига меҳмон бўлган "Барселона" клуби рақиблар дарвозасини тўрт бор ишғол қилди. Улардан 3тасига клуб етакчиси Лионель Месси муаллифлик қилди.

Ҳафта мураббийи

Австралия яшил майдонларида бўлаётган Осиё Кубоги-2015 мусобақасида Хитойдан мағлубиятга учраган Ўзбекистон терма жамоаси ўзига берилган сўнгги имкониятдан унумли фойдаланиб, Саудия Арабистони терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Хитойдан учраган мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, шогирдларини жисмонан ҳамда руҳан курашга тўғри тайёрлай олган Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олишди. 

Ҳафта ўйинчиси

Бутун Ўзбекистон халқини Осиё Кубоги-2015 мусобақасини қизиқиш билан томоша қилиш имкониятини яратган ўйинчи - Сардор Рашидов ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси дейишга арзидиган ўйин кўрсатди. У Саудия Арабистонига қарши кечган ўйинда рақиб дарвозасига 2та гол уришга эришди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ