Яхши даромад келтирувчи антиқа касблар

Карьера 28-01-2016

Бу дунёда шундай ғаройиб касблар борки, улар эгаларига яхшигина даромад олиб келади. Бу касблар ҳақида илгари эшитмаган бўлсангиз, ҳайратланишингиз табиий.

 

Илон заҳарини тўпловчилар  

«Илонсоғар»лар дунёдаги энг заҳарли шақилдоқ илон ва кобраларнинг заҳарини йиғишади. Олинган заҳар касалхоналар ва лабораторияларда зиддизаҳар тайёрлаш учун фойдаланилади ва бир грамми тахминан 1000 доллардан сотилади.

 

Келиннинг дугонаси

У ҳақиқий дугонадан фарқ қилмайди, лекин масъулиятли тўй кунида ўз тажрибаси билан асқотади. Ўзига хос ёрдамчи вазифасини бажарувчи дугона турли муаммоларни ечади ва фотосуратларда чиройли чиқади. Келиннинг дугонаси хизмати учун 300дан 2000 долларгача ҳақ олади.

 

Айсберг сурувчи

Халқаро муз қўриқчилари океанда йирик айсбергларнинг ҳаракат йўналишини кузатиб боради ва кемалар учун хавфсиз йўналишларни тавсия этади. Зарурият туғилганида улар айсбергларни кема йўлидан суриб беришади.

 

Йиғловчи

Профессионал йиғловчи аза маросимида ўзининг қайғу билан йиғлаши орқали ҳаммани ҳайрон қолдира олади. Англиянинг «Йиғловчини ёлланг» компанияси икки соат учун 70 доллар эвазига ўз мутахассислари хизматини таклиф этади.

 

Итларни серфингга ўргатувчи

Серфингга нафақат инсонларни, балки итларни ҳам ўргатишади. Итлар ва уларнинг эгалари ёки фақат итлар учун серфинг дарслари тўлқинлар узра парвоз сирларини ўргатади.

 

Юзларни синовчи

Бу мутахассис ўзининг сезгир бармоқлари билан косметик маҳсулот ёки соқол тарашловчи ускунани синовдан ўтказаётган кишининг юзларини силаш орқали маҳсулотнинг сифатини текшириб кўради. Бу касбда соатига 25 долларгача даромад топиш мумкин. 

 

Жасадлар заргари

Азиз инсонидан айрилган айрим инсонлар айрилиққа кўникишни исташмайди ва марҳумнинг жасадидан заргарлик буюми ясашга буюртма беришади. Улар марҳум танаси бўлагидан тайёрланган узукни тақиб юришади.

 

Нафасни баҳоловчилар

Улар резинка сақич, сўрма қандлар, тиш пасталари ишлаб чиқарувчи компанияларда ишлашади. Махсус синов пайтида улар маҳсулотнинг сифатини баҳолашади ва бу ҳақда ҳисобот тайёрлашади.

 

Итлар учун озуқани еб синаб кўрувчилар

Айрим компаниялар итлар учун чиқарилган озуқанинг озуқавий қийматини баҳолаш учун ишчи ёллайдилар. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, аксарият ҳолларда синовчилар итлар озуқасини чайнаб кўришади, лекин ютиб юборишмайди.

 

Жинсни аниқловчилар

Бу мутахассисларнинг вазифаси тухумдан чиққан жўжаларнинг товуқ ёки хўрозлигини аниқлашдир. Асосан Англия ва Японияда кенг тарқалган бу касб эгалари йилига 60 минг долларгача пул топишади.

 

Навбатда турувчилар

Нархлар арзонлайдиган мавсум ва Apple компаниясининг янги маҳсулоти сотувга чиқадиган кунлари бу касб эгалари қаттиқ тер тўкишади. Ана шундай касб эгаларидан бирининг айтишича, у ҳафтасига минг долларгача ҳақ олади.

 

Башорат тузувчилар

Хитой ресторанида овқатланиб бўлганингиздан сўнг идишингиз остида мунажжимлар башоратига кўзингиз тушса, ажабланманг. Бу башоратни тузувчилар унинг сизга ёқиши учун астойдил бош қотиришади. Мунажжим башоратини тузувчилар йилига ўртача 40 минг доллар ишлашади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ