Яхши кайфият улашувчи 5 ҳикоя

ПОЗИТИВ 9-09-2015

Яхши ҳикоя бизни нимагадир ўргатади, кайфиятимизни ҳам кўтаради, унинг мағзини чақишга ундайди. Айнан мана шундай ҳикояларни йиғиб, сиз азизлар билан бўлишамиз.

1. Пирог тўғрисида ҳикоя

Ҳозир пирог пиширдим. Уни духовкадан олиб, яна қўшиладиган нарсаларни солиб, пирогни қайтариб духовкага қўйдим ва кетдим. 10 дақиқадан кейин қайтиб келиб, духовкани очдим… Ўйлаб қолдим. Пирог йўқ. Уйда бир ўзимман!

Аста духовкани ёпдим. Яна очдим. Йўқ. Шизофрениянинг менга аён бўлган барча аломатларини бир эсладим. Кейин автоматда қуйидаги ёзув ўтди: “Чизиқча-чизиқча, ўйна ва қайтариб бер. Холага жуда керак”.

Ҳар эҳтимолга қарши, ҳалақит қилмаслик учун, ошхонадан чиқиб кетдим… Яна қайтиб келдим, духовкани очдим – ЙЎҚ! Негадир ойнанинг олдига бордим… Ташқи ўзгаришлар йўқдай, назаримда.

Google га “духовкадан пирог йўқолди” иборасини қидирувга бердим. Ниманидир нотўғри қилаётганимни тушиняпман. Қўлимга уриб кўрдим – сезяпман. Ўзимга дедим: “Саида! Сен катта, ақлли аёлсан! Пирог қаерга йўқолган бўлиши мумкин?” Энди пишган пирог ҳидини хуш кўрувчи қўшниларим ҳақида ўйлаб кўрдим. Балкон очиқ. Чиқиб қарадим. Балкондан уйга кириб бўлмайди.

Ошхонага қайтиб бордим, асабим бузилган… Негадир “Сирли материаллар” ёдимга тушиб кетди… Ўзга сайёралик тарелкасида мен пиширган пирогни очкўзлик билан еётганини тасаввур қилиб, йиғлашни бошладим… Бир стакан сув ичдим. Бўш стаканни қўйиш учун идиш ювадиган машинани очдим.

Кўзларимга ишонмайман… Идиш ювадиган машинани ичида пирогим турибди. Духовка билан идиш ювадиган машинанинг эшиклари ёнма-ёнда. Ҳа, таътилга чиқиш вақти келди, шекилли!

2. Мактабга тайёргарлик

Юлянинг ота-онаси уни мактабга бермоқчи бўлишди. Аммо ундан олдин бола мактабга тайёрми-йўқми, мана шуни билиш учун у тестдан ўтиши керак эди.

— Энг оддийсидан бошлаймиз, — деди психолог ва ўйинчоқ меваларни мевадондан олиб стол устига қўйди. – Олма, нок, апельсин, ўрик. Мана шуларни бир сўз билан нима деса бўлади?

Юля жимгина ерга қаради.

— Давом эттирамиз. Мана бодринг, помидор, редиска, картошка, пиёз. Буларни бир сўз билан нима деймиз?

Юля тилини тишлаб олди.

— Қулупнай, малина, гилос. Булар нима деб аталади? Билмайсанми?

— Ёдимдан чиқди, — секингина деди қизалоқ, кўз ёшини зўрға сақлаб.

— Менимча, унга ҳали мактабга барвақт, — деди психолог Юлянинг онасига. – Бир йил кутинг, қизалоғингиз билан шуғулланинг. У ҳатто, оддий нарсаларни ҳам билмайди!

Онаси қизига ҳайрон бўлиб қаради:

— Юля, наҳотки, сен буларнинг бир сўз билан нима дейилишини билмасанг?

— А, эсладим! – деди қизча кўзлари чақнаб. — Муляжлар!

3. Синфдош қиз

Тенгдошларингизга қараб туриб, “Наҳотки, мен шунчалар қари кўринсам? Бўлиши мумкин эмас!”, деган ёқимсиз ҳаёллар сизга танишми? Агар шундай бўлса, унда ушбу ҳикоя сиз учун.

Янги стоматолог қабулида навбатда турган чоғим, унинг қабулхона деворига осиб қўйилган дипломига эътибор қилдим. Бирданига, 30 йил олдин мен билан бир синфда ўқиган худди шундай исмли, бўйлари узун, келишган бола ёдимга тушиб кетди. Аммо стоматолог хонасига киришим билан унинг синфдошим бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги ҳаёл мени тарк этди. У кал, юзларини ажин босган ва жуда кекса эди, назаримда.

Шунга қарамасдан, у мени кўрикдан ўтказиб бўлгач, ундан қайси мактабни тугатганини сўрадим. У мактабининг рақамини айтди!

— Қайси йилда? – деб сўрадим яна.

— 1978 йилда. Нега сўраяпсиз?

— Сиз менинг синфимда ўқигансиз! – дедим.

У менга яхшилаб қараб, сўради:

— Шундайми? Қайси фандан дарс берардингиз?

4. Ажойиб жуфтлик

Мен ва аёлим бир-биримизга жуда мосмиз. Назаримда, мен уни қалбан ҳис қиламан. Ишонмайсизми? Ҳозир исботлайман. Бир неча кун олдин унга ётоқхонамиздаги пардани алмаштиришни таклиф қилдим. У бўлса менга шундай ҳайрат билан қарадики, гўё мен тоғни талқон қилгандай.

— Жиддий айтяпсизми? – ишонолмасди у.

— Нега энди йўқ?

— Ишонмайсиз, бир неч кундан бери шу ҳақда ўйлаётгандим. Сизга айтгим келмаганди, пулни шамолга совурмайлик дейсизми яна деб ўйлагандим. Балки тушимда айтгандирман-а?

— Йўқ, шунчаки биз – бир жуфтмиз, бир хил ўйлаймиз. Менимча, бу бир-бирини севадиган кишиларда одатий ҳол бўлса керак.

Унинг бахтли ва ёқимли чеҳрасини кўрсангиз эди.

Балки сиз буни оддий тасодиф, деб ўйларсиз. Бироқ бундай вазият бир марта бўлгани йўқ. Бир ой олдин комод билан шундай бўлганди, сал олдин эса, унинг ота-онаси учун совғада.

Шунчаки мен аёлим нима хоҳлашини биламан.

У қидирув тизимларида ўқиган материаллари тарихини ҳечам ўчирмайди.

5. Маркетинг дарси

Рим кўчаларининг бирида иккита камбағал-тиланчи бир-бирига яқин ўтиришибди. Бири қўлида хоч ушлаб турган бўлса, иккинчиси – Давид юлдузини олиб олган. Иккаласининг ҳам олдида пул қўйиш учун шляпа бор. Уларнинг ёнидан ўтиб кетаётган одамлар хоч кўтарган тиланчига чақа пуллар бериб, иккинчисининг ёнидан айланиб ўтишяпти. Шунинг учун унинг шляпасида деярли ҳеч нима йўқ.

Иккинчи тиланчига раҳми келган бир киши, унинг ёнига келиб маслаҳат бера бошлади:

— Наҳотки сен тушунмайсан, Италия – католик мамлакат, Рим эса католицизмнинг асосий шаҳри. Одамлар сенга бир чақа ҳам бермайди, айниқса, ёнингда хоч кўтарган “ҳамкасб”инг турганида. Бундан ташқари, одамлар атайлаб биринчи тиланчига кўпроқ пул беришади.

Давид юлдузини кўтариб олган тиланчи кулиб, хоч кўтарган йигитга деди: “Ҳей, қара, бу ерда кимдир ака-ука Голдштейнларга маркетингни ўргатмоқчи бўляпти!”



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ