Йилнинг энг муҳим дизайн кашфиётлари

Ихтиролар 13-10-2016

Қачонлардир дизайнерларнинг оддий прототипи ва ғояси бўлган қулай, ҳар томонлама фойдали буюмлар бугунги кунда бизларга хўжалик ишларида, кундалик ҳаётда асқатмоқда.

Жорий йил дизайн соҳасида энг яхшилари деб топилган лойиҳалар билан танишинг. 


Ошхона учун воронка-контейнери

Суюқ ва қуйма маҳсулотлар учун воронка ва контейнер — аввалроқ, яралиши керак бўлган жуда ҳам керакли буюм.


Чиқиндиларсиз қаҳвақайнатгич

Auroma One лойиҳаси қаҳва қайнатиб, чиқинди қолдирмайдиган шахсий қаҳвақайнатгичдир. 


Намлантирувчи чашка

Air намлантирувчи қурилмаси қаҳва финжони дизайнида яратилган гаджетдир. Девайс буғ чиқариб, ҳавони намлантиради ва қайноқ ичимликнинг бор тафтини ўзида мужассам қилади.


Автомобиль электрозаправкаси

Хитойлик дизайнерларнинг бу турдаги электр устуни датчиклар тизими ва босим барқарорлаштиргич билан жиҳозланган бўлиб, у бир неча соат ичида электромобилни нолдан бошлаб тўлиқ қувват олишига имкон беради. 


Карнай-маҳлуқлар

Динамик карнайлар тўпламида Wi-Fi сигнали орқали бирга ёки алоҳида мусиқа янграши мумкин.


Қандли диабетлар учун билагузук

Circle of Life ақлли билагузуги қандли диабетга чалинганлар учун мўлжалланган. У қондаги шакар миқдорини назорат қилади ва енгилгина инсулин қуйишга ҳам ёрдам беради.


Саноат альпинистлари учун лифт

Портатив лифт саноат альпинистларига осон ва тезда кўтарилиш имконини беради.


Болалар учун Cubetto ўйини

Уч ёшдан ошган болалар учун ўйин оддий интерфейсга эга бўлиб, ундан бир неча турда фойдаланиш мумкин. Бундай ёндашув боланинг фикрлаш доирасини максимал даражада ривождантиришга ёрдам беради.


Кўча тўсиғи-ўриндиқ

Канадалик дизайнерлар кўча тўсиқлари учун ўз ғояларини тақдим этишди. Улар нафақат хавфли ҳудудни чегаралайди, балки қулай ўриндиқ вазифасини ҳам бажаради.


Муз эритиш учун пакетлар

Бундай ўрам графит ўтказувчи билан тўлдирилган — у қимматли вақтни аяб, маҳсулотларни бир зумда эритишга имкон беради.


Чой тўплами

Будда ибодатхоналаридан илҳомланиб яратилган бу тўплам нафақат чой маросими учун, балки кўплаб имкониятлар, жумладан, суши тайёрлаш учун ҳам ёрдам беради.


EDAG Light 3D автомобили

Бионик скелет ва панелли енгил автомобиль 3D принтерда чиқарилган бўлиб, у жорий йилнинг энг ёрқин дизайнига айланди.


Саноат газ ниқоблари

Espire reimagines саноат газ ниқоблари асосан, усталар, қурувчилар ва зарарли тутун билан ишлайдиганлар учун мўлжалланган.


Ҳайдовчисиз автомобиль салони

F 015 Luxury In Motion Mercedes-Benz'нинг келажак автомобили саналади.


Response тиббиёт монитори

Response тиббиёт монитори мобиль дастур ва бир неча датчиклар ёрдамида ишлайди. Бу эса уйдан чиқмасдан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишга ёрдам беради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ