Охирги 40 йил ичида яна 2 баробарга камайган жонзотлар

Ҳайвонот олами 23-12-2014

Яқин келажакда шер, фил ва бегемотларни фақат ҳайвонот боғи ва мультфильмларда кўришимиз мумкин. Бундай кўнгилсиз хулоса Бутундунё ёввойи табиат фондининг маърузасида баён қилинган.  Унда келтирилишича, айни кундаги ёввойи жонзотлар 1970 йилга қараганда 52 баробарга камайган. Мазкур маъруза “Global Footprint Network” фонди ва Лондон зоология жамияти томонидан тайёрланган. Тадқиқот жараёнида 3038 ҳайвон, қуш ва балиқ турларининг 1970 ва 2010 йилги сони солиштирилган. Энг қизиғи, бу вақтда одамлар сони 3,7 миллиарддан 7 миллардга етган.

Муаммо тропик ва мўътадил иқлимли ҳудудларга ҳам бирдай тегишли бўлиб, асосий таназзул, яъни 63 фоиз қисқарув тропик ҳудудларда қайд этилган. Жонзотлар камайиши бўйича энг жиддий йўқотиш (83 фоиз) Марказий ва Жанубий Америкада кузатилган. Ёввойи табиатнинг бир неча камёб вакилларини эътиборингизга ҳавола етар эканмиз, улар замонавий тараққиётга қандай салбий таъсир кўрсатиши мумкин эдики, йўқликка маҳкум бўлмоқда, дея мулоҳаза юритасиз.

Африка шериАйни кунда уларнинг сони 30-35 мингни ташкил этади.

Гана Моле миллий паркидаги арслонлар сони ўтган даврда 90 фоиздан ҳам кўпроққа тушиб кетган. Бунинг сабаби дея маҳаллий аҳоли ва арслонлар ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли интиқом олиш мақсадида инсонлар арслонларни ўлдириши кўрсатилмоқда.

Ўрмон филиАйни кунда филларнинг умумий сони 600 мингтани ташкил этади.

Ўрмон филлари 2002-2011 йиллар оралиғида қарийб 60 фоизга қисқарган. Бунинг бош омили фил суягини кўзлаган браконьерлардир. Ўрмонларнинг кесилиши  ва ерларнинг инсон томонидан ўзлаштирилиши натижасида филлар тарихий яшаш жойларининг бор-йўғи 7 фоизидаги “истиқомат етишмоқда”. 

Бенгаль йўлбарси. Тахминан 3200 та вакили сақланиб қолган.

Йўлбарсларнинг сўнгги юз йилликдаги сонини солиштиришнинг ўзи ҳам тушунарли ва яхлит манзарани чизиб беради: 1910 йилда бутун дунёда 100 мингдан ортиқ йўлбарслар яшаган бўлса, бугун уларнинг сони 3200 тани ташкил этади. Бу каби кескин пасайишнинг ҳам сабаби  браконьерлик ҳаракатидир.

Дельфин. Баъзи ўринларда, масалан, Перу қирғоқларида, тўғрироғи, Қора денгизда дельфинлар ов объектлари бўлиб хизмат қилган. Бундан ташқари, дунёнинг кўплаб минтақаларида уни атайлаб ўлдиришмаса ҳам, дельфинлар балиқ тутишга мўлжалланган тўрларга тушиб ёки кема парракларига ўралиб қолишади. 

Ўрта ер денгизидаги дельфинларнинг кескин камайиши 1960 йилларда бошланган ва нега бундай бўлаётгани ҳалигача номаълум. Иони денгизидаги дельфинлар 1996-2007 йилларда 150 дан 15 фоизга қисқарган.

Оқ ва қора каркидон (шохли қўнғиз). Оқ ва қора каркидонлар 1980-2006 йиллар оралиғида ўртача 63 фоизга камайган. Уларга қирон келтиришнинг энг катта сабаби уларнинг шохига бўлган талабдир. 

Жанубий Африкадаги браконьерлик айнан шунга йўналтирилган. Каркидонларни овлаш  бир неча йил ичида 13 тадан  (2007 й) 1000 тагача (2013 й) етган.

Денгиз тошбақаси( ёки терили тошбақа). Ҳозирги кунда денгиз тошбақалари ичида энг каттаси ҳисобланган бу тур ҳам Анлантика ва Тинч океанидан ғойиб бўлмоқда. Шунингдек, Лас-Баулас миллий денгиз паркидаги тошбақалар сони ҳам 1989 йилдан 2002 йилгача бўлган вақтда 95 фоизга камайган. 

Уларнинг ҳалок бўлишларининг асосий сабаби балиқ овлари ва уяли пляжлар туманидаги қурилишлар дея кўрсатилмоқда.

Тюлень (куракоёқлилар оиласига мансуб сут эмизувчи денгиз ҳайвони. Бу беозор денгиз жониворлари вируслар, табиий эпидемиялардан ташқари, балиқчи ва фермерлар қўлида ҳам ўлим топишади.

Бундай қотилликлар Шимолий денгизнинг Мори-Ферт қўлтиғидаги лосось балиқларини етиштирувчи фермаларда содир бўлган. 2001 ва 2006 йиллар оралиғида Оркней ва Шетланд тюленлар сони 40 фоизга қисқарган.

Гиппопотам(бегемот ёки сув оти). 2006 йилда Африкадаги бу жонзотларнинг умумий сони 125-150 мингни ташкил этган. Уларга асосан овчилар хафв солган.   

Конгодаги Вирунга миллий паркидаги бегемотлар сони 1970 йилда 29 000 тани ташкил этган бўлса, 2003 йилга келиб бор-йўғи 1515 та бегемот қолган. 

Чўл қора илони. (япалоқ бошли, заҳарли илон) Охирги 10 йилликда Европада илонларнинг 11 тури камайиб кетган.

Уларнинг 8та турининг 1990-2009 йиллар ўртасидаги қисқаруви 50 фоиздан ошиқни ташкил этади. Бунинг аниқ сабаби номаълум. 

Сайёр альбатрос. Альбатросларнинг ҳам сони қисқаришига балиқ тўрлари сабаб бўлмоқда.

Атлантика океанининг жанубий қисмидаги Берд оролининг ўзида 1972-1910 йилларда альбатрослар сони 50 фоизга қисқарган.

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ