Ёз неъматлари – саломатлигингиз гарови

Саломатлик 1-06-2015

Ёз фасли пишиқчилик фасли ҳисобланади. Шундай экан, қишки витамин етишмовчилигининг олдини олиш ва турли дори-дармонларга эҳтиёж қолдирмаслик учун қуйидаги меваларни истеъмол қилишни тавсия этамиз.

 

Маймунжон

Ушбу резавор организмни тозаловчи клетчаткага жуда бой. У шунингдек, С, К витаминлари манбаи бўлиб, бу витаминлар простата саратонининг олдини олади. Унинг таркибидаги лютеин эса кўзлар саломатлигини таъминлайди. Маймунжон қандли диабетда ҳам фойдали.

 

 

Папайя

Папайя овақат ҳазм қилиш аъзолари ва жигар, гастрит ва яраларда фойдали, унинг таркибидаги A ва Е витаминлари холестерин ва юрак касалликларига чалиниш эҳтимолини камайтиради, папаин ферменти эса истеъмол қилинаётган маҳсулотлардаги фойдали моддаларнинг организмга сингишига ёрдам беради.

 

Ананас

Ананас кўплаб фойдали хусусиятларга эга: биринчидан, овқат ҳазм бўлиш жараёнини яхшилайди. Иккинчидан, артериал қон босимини туширади, тиқилмалар пайдо бўлишининг олдини олади ва иммунитетни кучайтиради. Учинчидан, унинг таркибидаги бромелин моддаси қориндаги ортиқча ёғларни йўқотади ва организмни ёшартиради.

 

Гуава

Эгри-бугри олмага ўхшаб кетадиган бу мевадаги С витамини апельсин таркибидаги витаминдан бир неча марта кўпроқ. Шу сабабли гуава иммунитетни аъло даражада кучайтиради ва бактерияларга қирон келтиради. Гуавани данаги ва пўсти билан бемалол истеъмол қилиш мумкин – у овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари, гуава эркакларнинг жинсий қувватини оширади.

 

Тарвуз

Тарвузнинг асосий вазифаси организмдаги сув меъёрини сақлаб туришдир: тарвуз 90 фоиз сувдан иборат бўлади. У шунингдек, С, А, B6 ва B1 витаминлари ҳамда калий ва магнийнинг манбаи ҳамдир.

 

Киви

Янги Зеландия рамзига айланган бу мева ҳам С витаминига бой – бир дона киви меваси организмнинг бир кунлик С витаминига бўлган эҳтиёжини қондира олади. Анъанавий табобатда кивидан ревматик касалликлар профилактикаси, буйракларда тош пайдо бўлишининг  олдини олиш, асабийликни камайтириш, эрта соч оқариши ва соч тўкилишида фойдаланилади.

Юқоридагилардан ташқари, олма, апельсин ва банан истеъмол қилишни ҳам унутманг. Улар ҳам ёзда кўп истеъмол қилиниши лозим бўлган мевалар сирасига киради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ