Югуриш машқлари ҳаёт давомийлигини оширади

Саломатлик 14-04-2017

Америкалик шифокорлар мунтазам югуриш машқлари ҳаёт давомийлигининг бир неча йилга ошиши билан боғлиқ эканини кўрсатиб беришди. Progress in Cardiovascular Diseases журналида бу ҳақида батафсил маълумот берилди

Олимларнинг сўзларига кўра, 40 йил давомида ҳафтасига икки соатдан югуриш бундай жисмоний фаолликка эътибор қаратмайдиганларга нисбатан ҳаёт давомийлигининг тахминан 3 йилга ошиши билан боғлиқ экан. Шунингдек, мутахассислар мунтазам югуриш машқлари эрта ўлим хавфини 25-40 фоизга қисқартиришини ҳам таъкидлашди. 

Олимларнинг хулосаларига оид маълумотлар ҳатто вақти-вақти билан чекувчи, спиртли ичимликларни истеъмол қилувчи ёки қачонлардир ортиқча вазнга эга бўлган кишиларга ҳам тўғри келади. Тадқиқот асосан ўрта тоифали оқ танли америкаликлар орасида ўтказилган.

Мутахассислар югуришнинг қандай сабабларга кўра ҳаёт давомийлигини узайтиришини маълум қилишмади. Энг яқин гипотеза - бундай жисмоний фаолликда организмга аэробик юк тушади, бу эса узоқ умр кўришнинг асосий омилларидан биридир.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ