Юмшоқ роботлар бош ва бўйин саратонини даволашда ёрдам беради

Ихтиролар 10-10-2016

Техаслик олимлар бош ва бўйин саратони ўсимталарини нур ёрдамида даволашга мўлжалланган юмшоқ робот техника тизими натижаларини тақдим қилишди. Шифокорлар унинг ёрдамида беморнинг хабис ҳужайраларига нур орқали ишончли таъсир кўрсатишга муваффақ бўлишади. Мазкур тадқиқотга бағишланган мақола arXiv.org сайтида чоп этилди

Манбага кўра, 2014 йилда АҚШдаги 1,6 миллиондан ортиқ беморда томоқ ва оғиз бўшлиғи саратони ривожланиб, бу 580 минг ўлим ҳолатига олиб келган. Бугунги кунда бундай касалликлар IMRT ёрдамида даволанади, тана аъзоларига зиён етказмай, ўсимталарни йўқ қилишга имкон беради. IMRT ўтказиш учун бемор муайян ҳолатда бўлиши талаб қилинади, бироқ ҳар доим ҳам бунинг иложи бўлавермайди. 

Шу муаммонинг ечимини топиш учун олимлар махсус юмшоқ роботлар ишлаб чиқаришди. Улар суюқлик билан тўлдирилган камерали деформациялашган полимер корпуслардан иборат. Роботлар енгил, мустаҳкам ва деформацияланувчи полиэстер ҳамда поливинилхлориддан тайёрланган. Қурилмани камерадаги суюқлик миқдорини назорат қилиш орқали бошқариш мумкин. 

Олимлар тизимни синовдан ўтказиш давомида бошнинг ҳолати ҳамда унинг ҳаракат тезлигини аниқлаш учун Kinect Xbox 360 камерасидан фойдаланишди.

Тадқиқотчиларнинг бундан кейинги вазифаси бемор ҳолатининг аниқлигини ошириш ҳамда юқори аниқликдаги 3D-лазерлари ёрдамида бош ва бўйин ўсимтасини даволашда самарадорликни оширишдан иборат бўлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ