Юнонча сэндвич

Пазанда 10-11-2014

Исмалоқ жуда фойдали кўкат, бироқ уни мазали таом, дея олмаймиз. Биз келтирилаётган рецептда исмалоқ ҳам мавжуд бўлиб, сэндвичда витаминларга бой бу кўкатни иштаҳа билан тановул этасиз.

Сэндвич учун керак масаллиқлар:

  • Сэндвич нони ёки оддий буханка нон бўлаги;
  • Қизил, ўткир соус — аджика ёки исталган бошқа соус — 2 ош қошиқ;
  • Исмалоқ япроқлари;
  • Пишлоқ;
  • Қовуриш учун сариёғ ёки зайтун ёғи.

Аввало пишлоқ санчқи ёрдамида юмшоқ бўлгунича уваланади. Озгина ўсимлик ёғини қўшиш ҳам мумкин. Юмшаган пишлоқ нонга сурилади. Ноннинг юзи тўла ёпилиши керак. Унинг устидан соус қуйилади ва исмалоқ барги қўйилади. Кейин яна пишлоққа мурожаат этилади. Яна бир қават пишлоқ сэндвич устига қўйиладиган ноннинг ёпишиб туришини таъминлайди. Нонга масаллиқлар таъми сингиши учун бироз вақт қолдирилиши ҳам мумкин. Қиздирилган товага ёғ солиб сэндвичнинг иккала томони қовуриб олинади. Сариёғда қовуриш сэндвичнинг оч сариқ рангда товланишига хизмат қилади. Агар сэндвич юмшоқ бўлиб пишсин десангиз, қовуриш жараёнида тованинг қопқоғини ёпиб қўйинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ