Юракни озиқлантиринг: ишемик касаллигига қарши қандай маҳсулотлар истеъмол қилган зарур?

Саломатлик 4-12-2014

Юрак ишемик касаллиги — энг кенг тарқалган юрак-қон-томир касалликларининг биридир. Агар сизга шундай ташхис қўйилса, фақат дори истеъмол қилибгина қолмай, овқатланиш тарзингизни ҳам ўзгартиринг. Хўш, бунинг учун нимага эътибор қаратиш керак?

Витамин ва клетчатка

Сабзавот — ўсимлик клетчаткасига бой. У ичакка тушиб, губка сингари холестериннинг бир қисмини ўзига сингдириб, сафро билан бирга ажралади ва табиий йўл билан организмдан чиқиб кетади. 

Шу туфайли ёғ алмашинуви яхшиланиб, атеросклероз белгилари камаяди. Ўсимлик клетчаткаси яна гречка ёрмаси, қўнғир гуруч, сули ёрмаси (аммо фақат қайнатиш керак бўлганларида), кепакда бўлади. Уларни ҳам таомномага киритиш зарур. 

Сабзавотларнинг яна бир яхши томони — кўплаб витаминларга бойлигидир. Юрак билан боғлиқ муаммоларга витаминларга эҳтиёж ортади. Масалан, катта одамларга бир кунда 75-90 мг аскорбин кислота керак бўлса, ишемик касаллигида бу миқдор 100 мг дан кам бўлмаслиги керак. Албатта, ҳамма витаминларни сабзавотлардан олиб бўлмайди (кўпинча бунинг учун дори ичишга тўғри келади), бироқ иложи борича кўпроқ уларни тановул қилиб туриш керак. 

Ёғ ёғдан фарқ қилади

Юрак ишемик касаллигида холестерин истеъмолини камайтириш тавсия этилади. Бунинг учун ёғли маҳсулотлардан буткул воз кечиш керакми? 

Юрак ишемик касаллиги юрак артериялари (юракка қон олиб ўтадиган) атерокслероз билан зарарланганда юзага келади. Холестерин осилмачоқлари туфайли бу томирлар торайиб, юракка кислород яхши етиб бормайди ва шу туфайли тўлақонли ишлай олмайди. Шунинг учун таомда холестерин кўп бўлмаслигига аҳамият бериш зарур. Бироқ бу ёғли таомдан бутунлай воз кечиш керак дегани эмас. 

Атеросклероз ва ЮИКда холестериннинг кунлик меъёри 300 мг дан ошмаслиги керак. 100 г қаттиқ-пишлоқда 80-120 мг холестерин бўлади. Сметана, сариёғ, мол гўшти, қўй гўшти, колбаса маҳсулотлари сингариларни истеъмол қилишни, шубҳасиз, чеклашга тўғри келади, бироқ уларни бутунлай таомномадан чиқариб ташлашга ҳожат йўқ.

Шуни ҳам унутмангки, ёғ ҳар хил бўлади. Санаб ўтилган маҳсулотларда, асосан, тўйинган ёғ кислоталари мавжуд. Лекин яна монотўйинмаган ва яримтўйинмаган кислоталар (бу гуруҳ омега-3 ва омега-6 кислоталарига бўлинади) бўлади. Улар томирлар учун фойдали ва уларни, албатта, истеъмол қилиш зарур.    

Монотўйинмаган ёғ кислоталари зайтун мойида мавжуд. ЮИКда уни бир кунда 5-10 мг, яъни 1-2 чой қошиқ истеъмол қилиш керак. 

Омега-3 яримтўйинмаган ёғ кислоталари денгиз балиқлари — скумбрия, сельд, сардина, палтусда кўп. 100 г балиқ кунлик эҳтиёжни қондиради. 

Омега-6 яримтўйинмаган ёғ кислоталари — рафинадланмаган ўсимлик мойлари — кунгабоқар, хантал. Бир кунда умумий ҳисобда бир ош ошиқ истеъмол қилиш керак. 

Конфетларнинг қандай фойдаси бор?

Шифокорлар ЮИКда углеводли маҳсулотларни камроқ истеъмол қилишни тавсия этишади. Ёғларда холестерин мавжуд. Бироқ нон ёки конфетлар юракка қандай таъсир қилиши мумкин?  

Юрак-қон-томир касалликларида рациондаги углеводлар ҳиссаси меъёридан ошиб кетмаслигини назорат қилиш зарур. Айниқса, рафинадланган углеводлар (шакар, ширинликлар, ёғ ва шакар қўшилган нонлар, мевали шарбатлар) истеъмолини назорат қилиш муҳим. 

Биринчидан, бундай углеводга бой маҳсулотларда калория кўп бўлади. Агар сиз кўп есангиз, ортиқча вазн йиғасиз. Йирик танани қон билан таъминлаш учун юрак зўр бериб ишлашга мажбур бўлади, унга кислород кўпроқ керак, ЮИКда эса шундоқ ҳам кислородга эҳтиёж кучли бўлади. Бунинг устига, ҳар бир килограмм ортиқча вазн учун жигар 20 мг кўпроқ холестерин ажрата бошлайди, шунинг учун юрак артериялари атеросклероз билан кўпроқ зарарланаверади.

Иккинчидан, ЮИКдан азият чекадиган одамларда кўпинча углеводли маҳсулотларда мавжуд бўлган глюкозани сингдиришда муаммолар кузатилади. Яқинда ўтказилган йирик тадқиқотда мутахассислар 25 та давлатдан ЮИКли беморлар ҳақида тиббий маълумотларни таҳлил қилишди. 73 фоиз эркаклар ва 81 фоиз аёлларда қандли диабет ёки диабет арафасидаги ҳолат топилди. Агар бу вазият тўғриланмаса, юрак муаммолари авж олади, бундан ташқари, буйрак, асаб тизими, кўз касалликлари ривожланиши мумкин. Шунинг учун бундай беморларга рафинадланган углеводларни кескин камайтириш ёки умуман истеъмол қилмаслик тавсия этилади. 

Юракда муаммоси бор, бироқ ортиқча вазн ва глюкоза алмашинувида бузилишлар бўлмаган одамнинг шакар, конфет ва шу каби бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиши мумкин, фақат чекланган миқдорда. Углеводларнинг 80-90 фоизини сабзавот, ёрмалардан, фақат 10 фоизини шакар, ёғ ва унли ширин хамирли маҳсулотлар ва ширинликлардан олиш мумкин. Кун давомида қанчалик ҳаракат қилишингизга қараб 300-500 мг углевод истеъмол қилсангиз бўлади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ