Юз йилликнинг энг таъсирли фотосуратлари

Ажабтовур воқеалар 26-11-2014

Мазкур фотосуратлар миллионлаб инсонлар қалбини тўлқинлантирган.

Гарольд Уитлз исмли бу бола шифокор унинг чап қулоғига эшитиш мосламасини қўйганидан сўнг умрида илк марта эшитмоқда. 

2011 йилда Ҳиндистоннинг Каттак шаҳридаги кучли сув тошқини пайтида жасур йигит мушукларни қутқармоқда.

Кардиожарроҳ 23 соат давом этган (муваффақиятли) юрак кўчириш операциясидан сўнг. Унинг ёрдамчиси хона бурчагида ухлаяпти.

Мижоз шифокоридан ҳам узоқроқ умр кўрди.

Австриядаги болалар уйида яшовчи 6 ёшли болакай Америка Қизил Хоч жамияти томонидан совға қилинган янги пойабзални севиниб қучоқламоқда. (1946 йил)

1994 йили Чеченистонда рус аскари ташлаб юборилган фортепианони чалмоқда.  

Рус аскарлари Курск жангига тайёрланишмоқда, июль, 1943.

“Дада, мени кутинг”, Нью-Вестминстер, Канада, 1 октябрь, 1940.

 

Ароқхўр ота ва унинг ўғли.  

Терри Гурола Ироқдаги 7 ойлик ҳарбий хизматдан сўнг қизи билан илк марта кўришмоқда.  

Уйсиз кишилар Ид ал-Фитр масжиди олдида бепул тарқатиладиган овқатни кутишмоқда, Нью–Дели, Ҳиндистон.

Христианлар 2011 йили Қоҳирада юз берган қўзғолон пайтида ибодат қилаётган мусулмонларни қўриқлашмоқда.

17 ёшли Ян Роуз Кашмир 1967 йили Пентагон олдида ўтказилган урушга қарши намойиш вақтида аскарларга гул таклиф қилмоқда.

Роҳиб поезд кутиб ўтириб кутилмаганда жон таслим қилган қарияни дуо қилмоқда, ШаньсиТайюань, Хитой.

Фронтдош дугоналар улардан бири вафот этгунига қадар ҳар йили суратга тушишган.

Гораций Гризли маҳбусликда сақланган лагерда Генрих Гиммлерга ғазаб билан тикилиб турибди. Гризли ўзи севиб қолган немис қизи билан учрашиш учун лагердан 200 мартадан ортиқ қочган ва яна қайтиб келган.  

Шимолий кореялик эркак қўлини силкитмоқда, унинг Жанубий кореялик қариндоши эса йиғлаяпти. 2010 йилнинг 31 октябрида Жанубий кореялик 436 кишига 1950-53 йиллардаги урушдан сўнг ажралиб қолган қариндошлари билан кўришишлари учун Шимолий Кореяда уч кун туришларига рухсат берилган.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг асирликда бўлган немис маҳбуси охирги марта кўрганида бир яшар бўлган қизалоғи билан кўришмоқда.  

Шимолий Кореяда ҳибсга олинган ва 12 йилга мажбурий меҳнатга маҳкум қилинган журналистлар Еуна Ли ва Лора Линг АҚШнинг дипломатик аралашувларидан сўнг Калифорниядаги оилалари бағрига қайтишди.

Марсда кун ботиш пайти

Уруш фахрийси Иккинчи Жаҳон уруши даврида ўзи юрган танкни топди. Танк шаҳарлардан бирига ёдгорлик сифатида ўрнатилган.

Париж фуқароси Иккинчи Жаҳон уруши пайтида нацистлар шаҳарни босиб олишларидан қайғуда.

12 ёшли бразилиялик болакай ўқитувчисининг дафн маросимида скрипка чаляпти. Ўқитувчи мусиқа ёрдамида унинг қашшоқлик ва зўравонлик чангалидан қутулишига сабабчи бўлган.

“Умид қўли” – жарроҳлик амалиёти пайтида она қорнидаги чақалоқ бирдан қўлчасини чиқариб жарроҳнинг бармоғини ушлаб олди. Жарроҳ буни кутмаганди.

4 ойлик қизалоқ Японияда юз берган цунамидан мўъжиза туфайли омон қолди. Уни вайроналар орасидан тўрт кундан сўнг чиқариб олишди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • дилшод
    1 йил олдин


    Жуда таъсирчан! Бу расмларни куриб шукур қиласан киши...

  • KUMUSH
    1 йил олдин


    zo'rrrrrrr

  • Farkhod
    1 йил олдин


    Ajoyib zo'r sayt ekan bunaqa sayt borligini yaqinda bildim. Saytdagi ma'lumotlar ham qiziqarli "daryo" hamda "kun" saytlariga nisbatan. Sayt xodimlariga omad izlanishdan to'xtamela. Zo'r gap yo'q

  • Sardor Khamdamov
    1 йил олдин


    Ta'rifga til ojiz! Sayt ijodkorlariga minnatdorchiligim izhori!..

  • Hilola
    1 йил олдин


    Rahmat. Haqiqatdan odamni ta'sirlantiradigan rasmlar...

  • Aziz
    2 йил олдин


    Men fotosuratlarni tasir kuchini birinchi bor his etdim. Rahmat xabardor.uzga

  • Aziz
    2 йил олдин


    Bunday ta'sirli suratlarni birinchi bor uchratdim. Insonlarni shukuronalikka, barnachani birga bo'lishlikka yani hamjihatlikka undaydi axir biz hammamiz insonlarmiz.

  • Shoxrux
    2 йил олдин


    Salom bu rasmlarning xamasi judayam tasirli.. Raxmat silarga.. Xabardor.uz saytiga judayam katta ulkan yutuqlar omad tilab qolaman

  • Тўлқин Чўллиев
    2 йил олдин


    Катта раҳмат!

  • MUMIN
    2 йил олдин


    SALOM BU SAYT JUDA JUDA ZOR EKAN KOTTA RAXMAT

  • Sadoqat
    2 йил олдин


    Yiğlatdi bu rasmlar. Juda ta'sirchan!!!

  • Кахрамон
    2 йил олдин


    Рахмат,росса тассирландим. Шунака Узбек тилада кизикарли сайтлар купайишини тилайман. Хаммаёк урисча

  • Nozi
    2 йил олдин


    judayam tasirli rostanam. yana bomi

  • Usmonov Quvonchbek
    2 йил олдин


    Juda ta'sirchan!

  • AbdusamaD Sultonov
    2 йил олдин


    juda tasirli.

  • Super
    2 йил олдин


    Saytga gap yo'q

  • Шахобиддин Абдузоиров
    2 йил олдин


    Ажойиб фотосуратлар. тарих ва бугун, ва ундан тўғри хулосалар чиқариш керак. раҳмат сайт ижодкорларига

  • Комилжон
    2 йил олдин


    жуда таъсирли суратлар!!! Ишларингизга ОМАД!

  • Файзулла Ташбаев
    2 йил олдин


    Хакикий хаёт фалсафаси

  • aslonbek
    2 йил олдин


    Илохим ишларингизга барака берсин сайтингиз мухлислари бунданда купайсин. Сайтларингиз менга жуда ёкди!

  • sanjar
    2 йил олдин


    ayniqsa skripka chalayotgan bolaning rasmi judata'sirli

  • Маъмуржон Позилов
    2 йил олдин


    Ер юзида яшайдиган инсонлар нега доимо бир бирларига ташвиш, қайғу ва айрилиқ туғдираверади. Миллатимиз, динимиз ва ирқимиздан қатъий назар хаммамиз инсонмизку. Доимо бир биримизга ёрдам беришимиз мумкин-ку. Бунинг учун бизлардан маблағ талаб этилмайди. Фақатгина озгина вақт ва эътибор булса кифоя. Бизни жаннатмакон диёримизга асло кўз тегмасин.

  • Ilyos
    2 йил олдин


    Baribr shunaqa tasirli narsalarni uz ona tilingga uqiganga yetmaskan!!! raxmat

  • Sherxan
    2 йил олдин


    Juda foydali ,kotta rahmat ,

  • Иброхим
    2 йил олдин


    Кузимдан ёшлар чикиб кетди.. Яна шундай расмлар булса куяверинглар...

  • Maral Nazar
    2 йил олдин


    Daxshat. Juda tasirchan

  • Elyor Toshtemirov
    2 йил олдин


    Yaratganning o'zi hammamizga tinchlik bersin. Doimo bir-birimizga mehribon bo'laylik toki savol-javob kunida boshimiz egilib turmasin....
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ