Замонавий этиканинг 20 қоидаси

Оммабоп 12-04-2015

“Хушмуомалалик ва одоб ҳар қандай инсоннинг бошқа қобилиятларини безаб туриш учун зарур”,

– деган эди инглиз дипломати  Ф. Честерфилд.

XABARDOR.UZ - Хушмуомалалик инсоннинг ўзига хос сифатларидан биридир. Киришувчанлик, атрофдагиларни ҳурмат қилиш ва келиша олиш каби сифатлар кўпчилик кишиларда топилмайдиган муҳим фазилатлардандир. Бироқ этикет деган тушунча ҳам бор. Хўш, уларнинг фарқи нимада?

Этикет – биринчидан маълум бир доираларда ўзини қандай тутиш қоидаларини олиб келувчи кенг тушунчадир. Илгарилари юқори тоифалиларнинг тантанали йиғинларда меҳмонларга суҳбатлашиш қоидалари ёзилган карточкалар тарқатилган. Хусусан, “этикет” сўзи ҳам мана шу карточкалар (“этикетка”) сабабли пайдо бўлган. 

Бугунги кунда этикет маълум бир қатламга тегишли ўзини тутиш тилига айланиб қолди. Бироқ, ҳаммамизга аёнки, ҳозирда баъзан “шаҳзода” ўзини номуносиб тутиши ёки аксинча уйсиз дайди ўзини худди қироллик авлодидай тутиш ҳолатлари кузатилади.

Келинг, биз сиз билан замонавий этикетнинг 20 қоидасини кўриб чиқамиз.

1. Оқсуяклар суҳбатида ман қилинган 4 нарса: сиёсат, саломатлик, дин ва пул.

Агар сиз  “Оҳ, қандай чиройли кўйлак! Неча пулга олдингиз?”, деган ноўрин саволни эшитиб қолсангиз, ўзингизни йўқотиб қўйманг. Дарҳол, “Бу кутилмаган совға”, деб жавоб қайтаринг ва мавзуни ўзгартиринг. Агар ҳамсуҳбатингиз билишни жуда хоҳлаётган бўлса, нозиклик билан “Бу ҳақида суҳбатлашишни истамасдим”, деб тушунтиринг.

2. Халқаро протаколга кўра, энг кўп безак миқдори заргарлик тугмалари билан биргаликда 13 та предметдан ошмаслиги керак. 

Қўлқоп устидан узук тақилмайди, лекин билакузукларни тақиш мумкин. Кечки ва тунги базмлар учун кундузгига қараганда кўпроқ қимматбаҳо зеб-зийнатлар мос тушади. Илгарилари олмослар кечки базмларда турмушга чиққан аёллар томонидан фойдаланилса, ҳозирда кундузи ҳам тақилмоқда. Турмуш қурмаган қиз учун 0,25 каратли олмослар мос, деб белгиланган.

3. Меҳмонга қўнғироқ қилмасдан бориш яхши эмас.

Агар меҳмон сизникига қўнғироқ қилмай келдими, унда сиз унинг олдида истаган кийимингизда ўтиришингиз мумкин. Бир машҳур инглиз хоними айтилмай келган меҳмонлар олдига чиройли қалпоғини, туфлисини кийиб, зонтик олиб чиқишини, агар ёқимли меҳмон бўлса, хурсанд бўлиб “О, қандай яхши, ҳозиргина кўчадан келувдим”, деб уларни очиқ чеҳра билан кутиб олар ёки аксинча бўлса, “Афсус, кетмоқчи бўлиб турувдим”, дейишини сўзлаб берган эди.

4. Соябонингизни офисда ёки меҳмонда ҳеч қачон очиқ ҳолда қуритманг.

Уни шунчаки йиғиб, осиб қўйинг ёки буюмлар учун махсус столда қолдиринг. Умуман олганда соябонни уйда ҳам бундай қуритманг, чунки мато тортилиб, “шатер” таранглигини йўқотади.

5. Целлофан пакетларни ёки бутикдан олинган бренд пакетларни сумка сифатида кўтарманг.

Уларнинг бутикдан келиши билан қадри қолмайди. Бренд пакетини кўтаришда давом этиш яхши сифат эмас!

6. Сумкани ўтирғичингизга ёки тиззангизга қўйиш ярамайди.

Кичик сумка-клачларни столга қўйса бўлади, лекин катта сумкаларни полга қўйиш ёки ўтирғич қўлига осиб қўйиш керак. Портфель бўлса шунчаки полга қўйилади.

7. Эркаклар аёллар сумкасини кўтармайди.

Бу аёллатнинг ўз шахсий ишлари учун лозим бўлган ёрдамчи предметидир. Бундан ташқари эркаклар аёллар устки кийимини ҳам фақатгина шкафга осиб қўйиш учун олиб туради. 

8. Аёллар бино ичида шляпа ёки қўлқопларини ечмай ўтиришлари мумкин, аммо қалин бош кийимлари ва қўлқоплар бундан мустасно.

9. Агар аёл киши расмий ҳамкорини ресторанга таклиф қилса, бу вазиятда сарфларни ҳам у тўлайди. Бироқ икки киши ўзаро келишиб борилган бўлса, ҳар ким ўзига тўлайди. Бунда агар эркак буюртмага ўзи тўлашни таклиф қилса, аёл уни қабул қилиши мумкин. 

10. Лифтга биринчи эркаклар киради, бироқ чиқишда эшикка ким яқин турган бўлса ўша чиқади.

11. Ҳайдовчи орқасидаги жой автомобилда энг қулай жой деб белгиланган.

Шунинг учун у ерда аёл киши ўтиради, эркак бўлса унинг ёнида ўтиради. Чиқишда аёлга қўл узатиб, эшикни ушлаб туради. Агар эркак киши рулда бўлган вазиятларда ҳам аёл унинг ортида ўтириши маъқул топилган. Умуман олганда аёл қайси жойда ўтирмасин, эркак киши унга машинадан тушишда кўмаклашиши керак. Бугунги кунда расмий этикетда бу қоида тез-тез бузиб турилади, эркаклар “бизнесда аёл эркак деган гап йўқ”, дея таъкидлашади.

12. Концерт залларида, кино ва театрларда одамлар олдидан ўтар экансиз уларга ортингизни қилмай, юз томонингиз билан ўтинг.

Қоидага кўра биринчи эркаклар йўл бошлайди.

13. Ўзи йўқ одамлар ҳақида гапирсангиз, ғийбат қилаётган бўласиз. Бу эса таъқиқланади.

Шунингдек, яқинлар тўғрисида ёмон гапириш, жумладан, эрингиз ва қариндошларингизни муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Агар эрингиз жуда ёмон бўлса, нега у билан ажрашмаяпсиз? Бундан ташқари, ватанингиз ҳақида ҳам ёмон гапириш одобдан эмас. 

14. Ҳар қандай 12 ёшга етга инсон “сиз” мурожаатига лойиқ.

Қўл остида ишлайдиганларга, официант ёки ҳайдовчиларга қўпол муносабатларни кўп эшитиб турамиз. Ҳатто ишхонада сизга жуда яқин кишини ҳамманинг олдида “сиз”ланг, ёлғиз қолганларингизда яна “сен” деб мурожаат қилиш мумкин. Суҳбатдоҳингиз сизга “сен” деб мурожаат қилаётган бўлса, қандай қилиб жавоб қайтариш керак? Биринчи “Кечирасиз, сиз ҳозир менга гапирдингизми?” деб вазиятга аниқлик киритинг. Елкаларингизни қисиб, “Кечирасиз-у, лекин биз ҳали “сен”лашга ўтмагандигу.” Дейишингиз ҳам вазиятни тўғирлаши мумкин.

15. Болаларингиз алоҳида хонада яшай бошлагандан, уларнинг хонасига тақиллатиб киришни одат қилинг. 

Шунда улар ҳам худди сиздай қилади. Ётоқхонангизга киришдан олдин албатта рухсат сўрашади.

16. Диета сақлаётганингизни ҳаммага билдириш уят саналади.

Шу сабабни деб меҳмондўст беканинг ширин овқатларини рад этиш ҳам ярамайди. Диета сизнинг соғлигингиз ёмонлиги учун тутган бўлсангиз ҳам ҳамманинг эътиборини шунга қаратмасликка ҳаракат қилинг. Беканинг пазандаликка уста эканлигини айтинг. Ичимликларда ҳам ўзингизни вазмин тутиб, сизга бир бакал оқ қуруқ вино бўлишини айтинг ва одоб юзасидан лабингизни тегизиб қўйинг.

17. Тартибли уй кийими – шим, юбка, свитер ва бошқа нарсалар ҳамма-ҳаммаси тоза ва тартибли кўринишда бўлсин.

Ўзингизга қулай ва ярашиб турадиган кийим танланг. Тунги кийим, халат ёки ёқимли пижамалар эрталабки ва кечқурунги вақт учун.

18. Кастюм ёки пиджакнинг пастки тугмаларини очиб қўйиш ҳам замонавий этикет қоидаларига зид.

Бу қоиданинг пайдо бўлиша ҳақида бир нечта тахминий фикрлар бор. Америка вариантида бу сифат ковбойлар одати сифатида қаралади. Агар тугмалар ечилган бўлса, милтиқ тезроқ қўлга олинган. Инглизлар бўлса, бу қоидани чиройли, мослаб кийиниш билимдони бўлган британ монархи Эдуард ВИИ киритган дейишади. Баъзилар бўлса,  Эдуард ВИИ пастки тугмаларни қорнини тортиб туриш мақсадида ҳамиша тақиб қўйган дейишади. Бироқ суратлар монархнинг бу ишга ҳатто йигит чоғида ҳам алоҳида аҳамият қаратганини кўрсатади. Ва сўнгги тахмин эски совет даври этикет қоидалари билан боғлиқ. Одамлар пиджакнинг пастки тугмасини ўтирган пайтда пиджакнинг орқа томони ғижим бўлиб кетмаслиги учун ечилмаган.

19. Меҳмонга борганда ёки жамоат жойларида мобил телефонингизни стол устига қўйманг.

Бундай қилиб телефоннинг ҳаётингизда муҳим рол ўйнашини билдириб қўйишингиз ва атрофдагилар сиз учун унчалик қизиқ эмаслигини англатгандай бўласиз. Сиз ўзингиз билмаган ҳолга суҳбатдан узилиб, фейсбук янгиликлар лентасини кўришга ёки қўнғироқларга жавоб беришга чалғийсиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ