ЗАМОНАВИЙ ТЕЛБАЛАР

Ғаройиб кишилар 12-01-2015

Шундай одамлар борки, уларни бир қарашда телбалар деб аташ мумкин. Чунки улар ўзларини жуда ғайритабиий тутишади. Масалан, бирор-бир кийимни кийишда ёки гап-сўзларида одамни таажубга соладиган ғайритабиийлик бўлади. Шу сабаб бундайларни хаёлпараст ёки телба дейишади. Аслида ҳам шундайми?

Бир пайтлар буюк кашфиётчилару, дунёга довруғи кетган ёзувчи-шоирларни ҳам девоналар деб ҳисоблашган ва кларни устидан кулишган. Аммо вақт ўтиши билан улар телба эмас, балки даҳолар бўлишгани маълум бўлди. У тарих эди. Бугунги кунимизда ҳам ана шундай инсонлар борми? Бор бўлса улар нимаси билан машҳур?

Уорд Шелли ва Алекс Шведер айлана ичига солинган сичқоннинг, қандай югуриши узоқ муддат кузатишди. Бунга сабаб, нега сичқон айлана ичида тинмай югураверади, деган саволга жавоб топиш эди. Бунинг учун улкан айлана ғилдирак ясашди ва ўн кун мобайнида унинг ичига тушиб олишиб, тиним билмай айлантираверишди. Охир-оқибат шундай хулосага келишди: “Инсон доим ҳаракатда бўлиш керак. Шундагина Ер сайёрасидаги мантиқ бузилмайди”.

Шу сабаб бўлди-ю, улар баландлиги 18 метр бўлган айлана ғилдирак ичида яшай бошлашди. Бу қурилмада инсон боласи ҳаёт кечириши учун барча қулайликлар муҳайё: ҳаммо, биоҳожатхона, ётиб ором оладиган карават, музлатгич ва шунга ўхшаш уй анжомлари. Улар хатто бемалол телевизор куришлари ва китоб ўқишлари ҳам мумкин. Фақатгина бу қулайликлардан фойдаланиш учун хафвсизлик камарини тақиб олишса бўлгани. 

Уларни томоша қилиш учун ҳар куни оммавий ахборот воситаси ходимлари ташриф буюришади. Уорд ва Алекс бажонудил уларга интервью беришади. Бугунги кунга келиб уларни томоша қилувчилар сони тобора ортиб бормоқда.

Алекс Шведер ёшлигидан ўта хаёлпараст бўлган. Шунинг учун у дўстларига қўшила олмай қийналиб юрган. Орадан йиллар ўтиб, омад унга кулиб боқади. У Уорд Шелли аталмиш ўзига ўхшаш “телба” билан танишиб қолади.

Яшаш учун барча қулайликларга эга, улкан ғилдирак.

Ғилдиракда ётиш учун карават ҳам қурилган бўлиб, уни ғилдирак корпусига маҳкам қилиб, елимлашган. Жиҳозларни бошқа усул билан қотириш хавфли бўлиб, ғилдирак ёғочининг ёрилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин экан.

Уорд Шелли ғилдирак ичида яшаса ҳам, интернет орқали дунёда содир бўлаётган янгиликларни мунтазам кузатиб боради. Унинг турли ижтимоий сайтлардаги дўстлари сони мингдан ошиб кетган.

Махсус ГРАФФдан



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ