Зерикарли ҳаёт: Бунинг 9 та сабаби

Психология 1-05-2015

Ҳаётда ҳамиша ҳам сиз хоҳлагандек бўлавермайди. Бир жойда тўхтаб қолган мақсадсиз, ҳаёти зерикарли ва ўз умридан чарчаган инсонлар эса, шунчаки бир хил ҳаётга ўзларини ўргатиб қўйганлар ҳолос. Бу ҳолатни енгиш эса уларнинг ўз қўлида. Келажак – сизнинг бугунги танловингизда, шуни унутманг.  

Тўғри, ҳаёт йўли жуда мураккаб ва узун. Аммо унда яшаганинг сари янгидан – янги имкониятлар эшиги очилаверади. Буюк файласуф Лао Цзы айтганидек: “Минг километрлик саёҳат биргина қадамдан бошланади!”. Агар ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, қайғуришга ҳожат йўқ, уни ўзгартириш мумкин. Энг асосийси ўзингиз учун ҳам ўзгартиришга мажбурсиз. Бунинг учун юқорида айтилганидек, биргина қадам ташлаш кифоя. Натижага ўзингиз гувоҳ бўласиз. Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай вазиятда тушкунликка тушмай, фақат олға қадам ташлаш лозим. Ўшандагина сиз ўз манзилингизга ета оласиз. 

Агар сезган бўлсангиз, бир жойда қотиб қолгансиз, бир хилликка ўрганиб қолгансиз. Шу сабаб сизда олға интилиш, тинмай ҳаракат қилиш, деган тушунчалар йўқолиб қолган. Бу эса қуйидаги сабабларни келтириб чиқарган: 

1. Сиз ўзингиз ва ўз ҳаракатларингиз учун жавоб бермайсиз, масъулиятни ҳис этмайсиз! 

Жуда кўп инсон бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар ёки ўзлари йўл қўйган хатоларга бошқа инсонларни сабабчи қилиб кўрсатишади. Ҳамма гап ана шунда. Сиз бу одатингизни йўқотинг ва хатоларингизни тан олиб, уни вақтида тўғирлашга ҳаракат қилинг. Масъулиятли бўлинг ва ҳар бир ишга меҳр билан ёндашинг. Бирор ишни бажаришдан олдин ҳар томонлама, яхшилаб ўйланг, сўнгра уни амалга оширинг ва олдинга қараб интилинг.

2. Сиздаги  баҳона – қўрқоқлик! 

Сиз жиддий ишларни бажараётганингизда ҳаракатларингиз худди орзуингиздаги ишларни бажараётгандек туюлсин. Аммо бу ҳолатда қийин вазиятлар ҳам дуч келиши табиий ҳол, бу пайтда сизда олға қадам ташлашга ишончсизлик ёки баридан воз кечиш фикри пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда асло қўрқувга енгилиб қолманг. Ишонсизликдан воз кечиб, ҳаракатларингизни илгаригидек дадил руҳда давом эттиринг. Қўрқувни баҳона қилманг.  

3. Ўз имкониятларингизни эътиборга олинг! 

Тан оласизми ёки йўқми сиз учун оддий ҳаёт – асосий мақсадингизга айланиб қолган. Тиркиман, соғман, бўлди. Шунинг ўзи етарли дегани – жуда жўнг фикр. Инсон яшагани сари унда янгидан-янги мақсадлар пайдо бўлаверади, эришилган ютуқлар эса инсонга завқ улашади, ишонинг. Шу сабабли ўзингиз учун бошқа қизиқарли машғулот топинг. Бошқаларнинг ҳаётига қараб хулоса чиқарманг, ўз ҳаёт йўлингизни белгилаб олинг. 

4. Доим негатив фикрлашдан воз кечинг! 

Ҳаётдаги энг муҳим саҳна бу сизнинг мустақил фикрлай олишингиз. Агар ҳаётингизни ўз қўлингизга олмасангиз, ҳаёт сизни бошқаради. Ҳар хил ёмон ўйлар сизга бегона бўлсин. Агар бу ишни қилолмасангиз, ёмон ўй-фикрлар борган сари кўпайиб, атрофингизни ўраб олади. Шу сабабли ҳар қандай вазиятда ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг. Ўзингизни қўлга олинг. Негатив фикрлайдиган инсонлардан, бу каби жой ва нарсалардан йироқ бўлинг. Ҳаётдан фақат яхши нарсалар кутинг. Ҳар бир кундай мамнун бўлинг. 

5. Ўзингизда бор имконият ва шароитни қадрига етинг!

Бир дақиқага танаффус эълон қилинг. Чуқур нафас олинг. Нафас чиқаринг. Ҳар бир янги кун учун, янги кун ҳадяси учун тақдирдан миннатдор бўлинг. Ҳаётга “ташаккур” билдиринг.  Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ эканлигига ишонинг. Олдинга интилинг. Дилни хира қилувчи кунларни бошингиздан ўтган бўлсангиз-да, ҳаёт гўзал, буни ҳис этинг. 

6. Ўтган оғир кунлар, ёмон хотираларни ҳали ҳамон унутмагансиз! 

Кечаги кунни эсингиздан чиқармасангиз, бугундан янги ҳаёт бошлай олмайсиз. Сизни қийнаётган саволларга жавоб топилмаса топилмас, бу қўрқинчли эмас. Ёдингизда бўлсин, бу дунёда жавоби йўқ саволлар ҳам бор. Шу сабабли ёмон хотираларни унутинг. Барча ёмон ўй-фикрларни ҳаёлингиздан чиқариб ташланг. 

7. Бўм-бўш қалбингиздан бахтни қидирманг! 

Тарқаб кетган фикрларингизни тўпланг. Ўшанда барча муаммолар ойдинлашади. Аслида ким эканлигингиз намоён бўлади. Моддий бойлик – сизни бадавлат инсонга айлантириши мумкин, аммо у маънавий бойликчалик қадрли эмас. Бахтни атрофингиздан қидирманг, қидирганингиз сари  у сиздан қочаверади. Юрагингизни ширин орзулар ва аниқ мақсадлар билан тўлдиринг, шунда бахт сизни ўзи излаб келади.  

8. Ҳеч қачон осон йўлни танламанг! 

Агар ўтган умрга назар ташласангиз, барча ютуқларни, қадрли нарсаларни айнан қийинчилик кунлар ҳадя этганига амин бўласиз. Шундай бўлиши ҳам керак. Қийинчилик билан эришилган барча нарсалар қадрли бўлади. Хатолар ва умр йўлларидаги қоқилишлар сизни фақат ва фақат кучли қилади. Бунга ишонинг. Осон йўл билан эришилган бахт, сизни осонгина тарк этади. Буни унутманг.  

9. Барчасини унутиш ва олға интилиш керак!

Шундай вазият бўладики, фақат кучли бўлиш ва илдам қадам ташлашга тўғри келади. Ҳатто танлаш имконияти ҳам бўлмайди. Бу танловни қабул қилиб, ҳаммасини бошдан кечиришдан бошқа иложингиз йўқ. Бунга қарши қилинган жанг ҳам – бефойда. Бари ўтиб кетади. Ишонинг, шундай кунлар келадики, бу дақиқаларни ҳали кулгу билан ёдга оласиз. 

XABARDOR.UZ / Севарабегим

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ