$
12012.21 UZS
7.46
158.14 UZS
1.03
13731.16 UZS
39.74
31° Кечаси 18°

Рақобат қўмитаси тармоқлардаги ноқонуний рекламаларни мониторинг қилиб бормоқда

12:23 / 09.06.2026

2026 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлари ҳамда Telegram мессенжеридаги гуруҳ ва каналларда букмекерлик хизматлари, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи реклама материаллари тарқалиши фаоллашиши кузатилмоқда.

Йирик спорт мусобақаларига бўлган қизиқишнинг ортиши айрим шахслар томонидан фуқароларни турли букмекерлик платформаларига жалб этиш воситаси сифатида қўлланилмоқда. Бунда спорт натижалари бўйича пул тикиш, қисқа муддатда даромад топиш ёки йирик ютуқларга эришиш ҳақидаги ваъдалар орқали аҳолини таваккалчиликка асосланган ўйинларда иштирок этишга ундовчи реклама ва ахборот материаллари кенг тарқатилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқлари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади.

Шунингдек, букмекерлик хизматлари ва қимор ўйинларини тарғиб қилиш, уларнинг рекламасини тайёрлаш, жойлаштириш, тарқатиш ёки оммалаштириш билан боғлиқ ҳаракатлар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи айрим шахслар ўз фаолиятини аноним тарзда юритиш, сохта аккаунтлар ва тахаллуслардан фойдаланиш ҳамда хорижий электрон платформалар орқали реклама тарқатишга уринмоқда. Бироқ бу каби ҳолатлар қонунчилик талабларидан четда қолмайди ва ваколатли органлар томонидан ўрганиб борилади.

Рақобат қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида интернет тармоғи, ижтимоий медиа платформалари ва бошқа ахборот ресурсларида жойлаштирилаётган реклама материалларининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан тизимли мониторинг ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли маълумотлар ваколатли давлат органларига, жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик бўлинмаларига қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш учун тақдим этилади.



														
														Гулираъно Қосимова мактаб директорлигига қайта тикланди

Гулираъно Қосимова мактаб директорлигига қайта тикланди

Гулираъно Қосимова аввалроқ иш жойида ўтказилган турли ноқонуний текширувлар, шунингдек, яқинларига қилинган босимлар сабаб,…
16:18 / 11.07.2026

														
														Тошкентда 20 кг.дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкентда 20 кг.дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тез…
14:35 / 11.07.2026

														
														Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузар сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 …
11:31 / 11.07.2026

														
														Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

UzBMB сайтига тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
09:53 / 11.07.2026

														
														Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Президент томонидан "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонун имзоланди.
09:34 / 11.07.2026

														
														Дилноза Каттахонова таништирилди: хотин-қизлар йўналишида 5 та устувор вазифа белгиланди

Дилноза Каттахонова таништирилди: хотин-қизлар йўналишида 5 та устувор вазифа белгиланди

Кеча, 10 июль куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бош вазирнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари…
09:13 / 11.07.2026

														
														Бугун, 11 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 11 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 июль соат 20:00 дан 11 июль соат 20:00 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқд…
17:51 / 10.07.2026

														
														900 га яқин илон фермадан қочиб кетди

900 га яқин илон фермадан қочиб кетди

Хитой жанубидаги Гуанси провинциясида кучли сув тошқинлари оқибатида илон фермасидан қарийб 900 та илон қочиб кетди.
16:59 / 10.07.2026

														
														Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева MEDEF International ҳузуридаги Ўзбекистон—Франция ишбилармонлар кенгаши ра…
09:28 / 10.07.2026

														
														Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишларини таъкидладилар

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишларини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко тор доирада ҳамда…
16:07 / 09.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентдаги Авиасозлар кўчасининг бир қисми 20 кунга ёпилади

Тошкентдаги Авиасозлар кўчасининг бир қисми 20 кунга ёпилади

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчасида магистраль иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилиши мун…
09:33 / 10.07.2026
Трамп Туркияни эски Аир Форcе Оне самолётида тарк этди

Трамп Туркияни эски Аир Форcе Оне самолётида тарк этди

АҚШ Президенти Доналд Трамп НАТО саммити якунлангач, Туркияни Қатардан совға қилинган янги Боэинг 747 самолётида эмас, балки…
12:27 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева MEDEF International ҳузуридаги Ўзбекистон—Франция ишбилармонлар кенгаши ра…
09:28 / 10.07.2026
900 га яқин илон фермадан қочиб кетди

900 га яқин илон фермадан қочиб кетди

Хитой жанубидаги Гуанси провинциясида кучли сув тошқинлари оқибатида илон фермасидан қарийб 900 та илон қочиб кетди.
16:59 / 10.07.2026
Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги ҳудудларга зарбалар берди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги ҳудудларга зарбалар берди

Исроил самолётлари 11 июль шанба куни Ливан жанубидаги бир нечта ҳудудларга зарба берди, деб хабар берди Ливан ҳарбий манбас…
16:09 / 11.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига номи ўйиб ёзилган тўппонча совға қилди

Эрдўған НАТО етакчиларига номи ўйиб ёзилган тўппонча совға қилди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада ўтган НАТОнинг 36-саммити якунида альянс етакчиларига уларнинг исми ўйиб ёзи…
12:31 / 09.07.2026
Бакалавриат ва магистратурада қанча талаба таҳсил олмоқда?

Бакалавриат ва магистратурада қанча талаба таҳсил олмоқда?

2025–2026-ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни т…
16:33 / 08.07.2026
Ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

Ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

2026/2027-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон давлат ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича м…
14:52 / 09.07.2026
Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Президент томонидан "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонун имзоланди.
09:34 / 11.07.2026
Дилноза Каттахонова таништирилди: хотин-қизлар йўналишида 5 та устувор вазифа белгиланди

Дилноза Каттахонова таништирилди: хотин-қизлар йўналишида 5 та устувор вазифа белгиланди

Кеча, 10 июль куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бош вазирнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари…
09:13 / 11.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!