«Ювентус», «Интер» ва «Милан» А Сериянинг 7-туридан кейин турнир жадвалида кучли учликда бормаяпти.
А Сериянинг 7-туридан кейин турнир жадвалида «Наполи» ва «Аталанта» пешқадамлик қилмоқда.
Неаполликлар ва Бергамоликлар 17 очкодан жамғарган. Учинчи ўринни «Удинезе» эгаллаб турибди – Андреа Соттил шогирдлари ҳисобида 16 очко бор.
Амалдаги чемпион «Милан» «Наполи»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, кучли учликни тарк этди ва 14 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Удинезедаги 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг «Интер» 12 очко билан 7-ўринда, «Монса»га (0:1) ютқазган «Ювентус» 10 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!