Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида давом этаётган “Tata Steel Chess” мусобақасининг 12-тур беллашувлари ортда қолди. Кеча, 28 январь куни Мастерс гуруҳида етакчилик қилаётган Нодирбек Абдусатторов америкалик гроссмейстер Уэсли Сога қарши дона сурди дуранг натижа қайд этди. Эндиликда ўзбекистонлик шахматчи очколари сонини 8 тага етказган ҳолда 1-поғонада қолди. Уни 0,5 очколик фарқ билан мезбон шахматчи Аниш Гири таъқиб этмоқда. Учинчи ва тўртинчи ўринларда қайд этилган Уэсли Со ва жаҳон шахмат тожининг амалдаги соҳиби Магнус Карлсенда 7 тадан очко бор.
Бугун турнирда сўнгги тур ўтказилади ва унда Абдусатторов яна бир мезбон Йорден ван Форестга (у 12-турда Гири билан дуранг ўйнади) қарши баҳс олиб боради. Бу баҳсдаги ғалаба унга чемпионликни кафолатлайди. Дуранг ёки мағлубият қайд этилган ҳолатда эса Аниш Гири, Уэсли Со ва Карлсеннинг натижаларига қаралади.
Гири белгиялик Рихард Раппорт, Со ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнананда билан, Карлсен эса бошқа бир ҳиндистонлик Аржун Эригаиси билан куч синашади.
“Challengers” гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдоров эса навбатдаги турда эронлик Амин Табатойиби билан дуранг қайд этди. У 7,5 очко тўплаган ҳолда 3-поғонада жойлашган. Унда чемпионлик учун имконият йўқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!