$
12689.97 UZS
-15.03
137.20 UZS
1.09
13557.96 UZS
14.43
22° Кечаси 13°

Афғонистон вакиллари Ўзбекистон томонини Ўзбекистонга, заррача таҳдид ҳам ҳеч қачон Афғонистон ҳудудидан келмаслигига ишонтирди

21:48 / 01.12.2021

Афғонистон вакиллари Ўзбекистон томонини Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатларига, заррача таҳдид ҳам ҳеч қачон Афғонистон ҳудудидан келмаслигига ишонтирди

2021 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Кобул шаҳрига ташриф буюриб, Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Ташқи ва Ички ишлар, Жамоатчилик, Энергетика ва Иқтисодиёт вазирликларида музокаралар олиб борилди. Мамлакатдаги мавжуд вазият, Афғонистон халқига инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, энергетика ва транспорт соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Афғонистон Муваққат ҳукумат вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ушбу синовли дамларда афғон халқини фаол қўллаб-қувватлаётгани, мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишига кўрсатаётган ёрдами, янги ҳукумат томонидан афғон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган қаратилган саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирган.

Учрашувда, Ўзбекистон томонидан электр энергиясини узлуксиз етказиш, Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси иш тартибини давом эттириш, Мозори Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклашга кўмаклашиш, инсонпарварлик ёрдамини ўз вақтида кўрсатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берилди.

Келтирилишича, Афғонистон томони Ўзбекистон ташаббуси билан бошланган Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли қурилиши каби инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни имкон қадар тезроқ бошлашга тайёрлигини тасдиқлади. Бу лойиҳалар мамлакатни минтақавий жараёнларга босқичма-босқич жалб этишнинг асосий омилига айланган интеграция ва ўзаро боғлиқликка хизмат қилади.

Афғонистон вакиллари Ўзбекистон томонини Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатларига, умуман, бутун дунёга заррача таҳдид ҳам ҳеч қачон ушбу давлат ҳудудидан келмаслигига ишонтирди.

Маълум қилинишича, Афғонистоннинг янги ҳукумати Ўзбекистон билан биргаликда икки мамлакат халқларининг буюк аждодлари – Алишер Навоий (Ҳирот), Заҳириддин Бобур (Кобул), Абу Райҳон Беруний (Ғазна) ва Бобораҳим Машраб (Таҳор) қўним топган масканларда ободонлаштириш ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирган. Шу билан бирга, Мамлакат мактаблари ва олий ўқув юртларида ўзбек тилини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Ўз навбатида, Афғонистон томони минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида Ўзбекистон билан биродарлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш йўналишини бундан кейин ҳам давом эттиришга қатъий эканини тасдиқлади.


Сиёсат


														
														Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
16:21 / 22.04.2024

														
														Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
19:18 / 15.04.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурса…
13:56 / 15.04.2024

														
														Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

“АҚШ Украинага ҳаддан ташқари эътибор қаратмоқда”.
15:40 / 05.04.2024

														
														Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
13:38 / 05.04.2024

														
														“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

Бу ҳақда бош вазир Густаво Адрианзен маълум қилди.
09:39 / 31.03.2024

														
														ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Учрашувларда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-ша…
09:31 / 13.03.2024

														
														Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.
10:45 / 08.03.2024

														
														Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон х…
15:05 / 23.02.2024

Бу ҳам қизиқ

Энди камералар суратга қараб шеърлар яратади

Энди камералар суратга қараб шеърлар яратади

Камера унинг объективига нима кирганини том маънода тасвирлайди.
09:23 / 25.04.2024
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Бу 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра.
12:40 / 25.04.2024
Пойтахтнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Пойтахтнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли еткази…
09:29 / 25.04.2024
Хитойда эрталабдан ўзини бахциз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

Хитойда эрталабдан ўзини бахциз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

Раҳбарият бу таътилни рад эта олмайди. Рад этиш қонунбузарликдир
09:15 / 25.04.2024
Дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобиль тақдим қилинди

Дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобиль тақдим қилинди

Улардан бири олд томонда, қолган иккитаси эса орқа томонда жойлашган.
09:35 / 24.04.2024
Узун сочли украиналик аёл дунё рекордини янгилади

Узун сочли украиналик аёл дунё рекордини янгилади

Унинг сочларининг узунлиги 257 сантиметрга етган.
09:04 / 25.04.2024
Қашқадарёда 102 ёшли отахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Қашқадарёда 102 ёшли отахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Хабарга кўра, отахоннинг ўғиллари ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган.
12:49 / 24.04.2024
Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация…
10:21 / 25.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!