Бу ҳақда Khaama press хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, фожиа кеча мамлакат шимолидаги Бағлон вилояти Наҳрин туман марказида содир бўлган. Айтилишича, қуролланганлар “Саййид Подшоҳ оға” масжидига ҳужум қилиб, намоз ўқиётган мусулмонларни ўққа тутишган.
“Бағлон вилоятининг Наҳрин туманида номаълум қуролли шахслар томонидан уюштирилган отишмада 12 киши ҳалок бўлди”, – дейилади нашрда.
Бағлон вилояти полиция бошқармаси бошлиғи Абдул Қаюр Ғодимнинг сўзларига кўра, хавфсизлик ходимлари воқеа юзасидан бир нечта гумонланувчини ҳибсга олган ва жиноят иши юзасидан тергов бошланган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ушбу воқеа бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!