ДХХ томонидан фуқароларга «Ўзбекистон – Туркия – Европа – Мексика – АҚШ» йўналишида Қўшма Штатларга ишлаш учун юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди.
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, 30 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали уни Америка Қўшма Штатларига юборишини айтиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаронинг ишончига қириб, танишлари ёрдамида уни Қўшма Штатларга юбориш эвазига 21 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у 10 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олган вақтида ушланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда, нуфузли университетлардан бирининг талабаси юқори ташкилотда ишловчи танишлари орқали Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи фуқарони Америкага юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Таъкидланишича, ҳар учала ҳолатда фуқароларга «Ўзбекистон – Туркия – Европа – Мексика – АҚШ» йўналишида Қўшма Штатларга ишлаш учун юбориш ваъда қилинган.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!