Бугун, 9 апрель куни Ангрен шаҳрида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса тахминан соат 12:10 да, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Навоий кўчасида 1995 йилда туғилган Р.С. бошқарувидаги “Cobalt” русумли ҳамда 1993 йилда туғилган Х.Т. бошқарувида бўлган “Epica” русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган.
Натижада, “Cobalt” автомобили йўловчиси, 1991 йилда туғилган С.М. ҳамда “Epica” автомобилида бўлган бир нафар йўловчи шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!