Актриса ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг элчиси Анжелина Жоли халқаро ҳамжамиятни сув тошқинидан жабр кўрган Покистон халқи учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.
20 сентябр куни сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам бериш учун Покистонга келган Жоли пойтахт Исломободдаги Миллий Тошқин назорати ва мувофиқлаштириш марказидаги расмийлар билан учрашди.
Жоли бу ердаги баёнотида, бундай фалокатни илгари ҳеч қачон кўрмаганлигини таъкидлаб, атроф-муҳитга камроқ зарар етказган давлатлар энг оғир табиий офатлар ва ўлимларни бошдан кечирганини айтади.
Гуманитар эҳтиёжларнинг аҳамиятига эътиборини қаратган Жоли халқаро ҳамжамиятни тошқиндан жабр кўрган Покистон халқи учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.
Покистонда 14 июндан бери давом этаётган муссон ёмғирлари оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 1500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 33 миллиондан ортиқ киши жабрланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!