“Эрон Россия мисли кўрилмаган даражада ҳарбий ёрдам бермоқда”, - деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши сўзловчиси Жон Кирби.
Даставвал Украина Эронни Россияга учувчисиз самолётлар юборганликда айблади, Яқин Шарқ давлати буни рад этди, кейин эса тан олди.
АҚШ тахминига кўра, Россия ва Эрон муносабатлари мудофаа соҳасида тўлиқ ҳамкорликка қадар илиқлашган.
Сўнгги пайтларда Россия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик таъкидланиб, Украина Россияни ҳужумларида Эрон дронларидан фойдаланганликда айбламоқда.
Аввалига Россияга ҳар қандай учувчисиз самолётлар юборилганини рад этганидан сўнг, Яқин Шарқ давлати кейинчалик Украинага бостириб киришдан олдин уларнинг бир қисмини етказиб берганини тан олди.
“Россия Эрон билан қурол яратиш, ўқитиш каби соҳаларда ҳамкорлик қилишга интилмоқда”, - деди у ва АҚШ Россия Эронни “илғор ҳарбий компонентлар”, жумладан, вертолётлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлаш ниятида эканидан қўрқишини айтди.
“Эрон Россиянинг асосий ҳарбий қўллаб-қувватловчисига айланди. Россия энергетика инфратузилмасига зарба бериш учун Эрон дронларидан фойдаланиб, миллионлаб украиналикларни электр энергиясидан, иссиқликдан ва муҳим хизматлардан маҳрум қилмоқда. Бугун Украинада одамлар Эроннинг хатти-ҳаракатлари натижасида нобуд бўлмоқда”, - деб таъкидлади АҚШ вакили.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!