Қўшма Штатлар Украинага 625 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Келтирилишича, мазкур ёрдам пакети тўртта “HIMARS” ракета тизимини ўз ичига олади.
Пентагон июл ойидан бери биринчи марта Киевга ўз ракета тизимларини жўнатади ва етказиб берилган “HIMARS”лар сонини 20 тага етказади.
Шунингдек, АҚШ янги ёрдам пакети доирасида Украина қўшинлари учун зарур бўлган ўқ-дорилар ва жиҳозларни ҳам бериши кўзда тутилган.
Таъкидланишича, Киевга янги ҳарбий ёрдам пакети АҚШнинг жорий молия йилидаги биринчи ёрдам пакети бўлади.
Маълумот учун, ўтган ҳафта Қўшма Штатлар Украинага 18 та “HIMARS” ракета тизими ва 150 та “Humvee” зирҳли транспорт воситаларини ўз ичига олган 1,1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакет ажратганини эълон қилганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!