Британиянинг “Arrival” стартапи электроавтобус ва электромобиль яратиш бўйича ишларни тўхтатди. Бу ҳақда ишончли манбаларга таяниб, “Financial Times” нашри хабар берди. Бироқ компания нашрга изоҳ беришдан бош тортган.
Қайд этилишича, компания ўз харажатларини уч баробар қисқартиришни мақсад қилган ва асосий эътиборни электр фургонлар ишлаб чиқариш ишларига қаратган. Бу эса “Arrival” юқори даромад келтирмоқда, дейилади FT хабарида. Компания фургонлар ишлаб чиқаришни 2022 йилнинг кузида бошлашни режалаштирмоқда.
Компания биринчи фургонни 2021 йил март ойида намойиш этган. Электр автобус лойиҳаси илк бор 2020 йилнинг июнь ойида тақдим этилган, прототипи эса 2021 йилнинг ноябрида пайдо бўлган. Электр транспорт воситаларини ривожлантириш лойиҳаси фургон ва электр автобусдан орқада қолмоқда. “Arrival” яна даромад олишни бошласа, электр автомобиллар устида ишлаш давом этиши мумкин. Ҳозирда электр фургонлар “Uber” транспорт компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.
Июль ойида компания Британия, Америка ва Европа бўлинмаларидан 800 нафар ходимни қисқартириши маълум бўлди. “Arrival” қийин иқтисодий вазият туфайли харажатларни оптималлаштириш учун ушбу қадамни ташлаган.
Компания асосчиси “Yota” компаниясининг собиқ раҳбари, Россия Федерацияси Телекоммуникация ва оммавий коммуникациялар вазирлиги раҳбарининг собиқ ўринбосари, 2013 йилдан бери Лондонда истиқомат қилувчи миллиардер Денис Свердлов ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!