Австралиялик олимлар янги миссия доирасида Ойда ўсимликлар етиштиришни режалаштирмоқда. Тажриба 2025 йилга мўлжалланган.
Квинсленд технология университети биологи Бретт Уилямснинг сўзларига кўра, уруғлар Исроилда тайёрланган “Beresheet 2” космик аппарати ёрдамида Ойга етказилади.
Ўсимлик турлари ҳали аниқланмаган. Олимлар экстремал шароитларга яхши бардош берадиган ва тез ўсадиган уруғларни танлаш ниятида. Мумкин болъган номзодлардан бири Австралиянинг “тирилиш ўти” бўлиб, у узоқ вақт сувсиз яшай олади.
Ўсимликлар ҳаво ўтказмайдиган камерага жойлаштирилишини ва ўсиш суръатларини кузатишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, лойиҳа ойни мустамлака қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлади. Келажакда Ойда кислород, озиқ-овқат ва дори-дармонлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ўсимликларни етиштириш режалаштирилган.
Олимлар, шунингдек, экстремал шароитларда ўсимликларни етиштириш технологияси нафақат Ойда, балки Ерда ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Климатологларнинг огоҳлантиришича, иқлимнинг янада исиши билан кўплаб қишлоқ хўжалиги ерлари деҳқончилик учун яроқсиз бўлиб қолиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!