$
12711.00 UZS
21
136.31 UZS
0.36
13538.49 UZS
12.22
22° Кечаси 10°

Австралиянинг энг йирик шаҳрини бир йилда 3 марта сув босди

11:28 / 04.07.2022

Бугун, 4 июль куни Австралиянинг энг йирик шаҳри Сиднейда тинимсиз ёғингарчиликлар оқибатида бир қанча чекка ҳудудларни сув босганидан сўнг ўн минглаб шаҳар аҳолисини эвакуация қилиш тўғрисида янги буйруқ чиқарилди. Расмийлар аҳолини келгусида худди шундай об-ҳаво қайта кузатилишидан огоҳлантиришди.

Қайд этилишича, Австралиянинг шарқий қирғоқлари яқинидаги кучли ва паст босимли тизим душанба кунигача Янги Жанубий Уэлс (New South Wales) бўйлаб кучли ёмғирга сабаб бўлади, чунки дам олиш кунлари штатнинг бир неча ҳудудларида тахминан бир ойлик ёмғир ёғди.

Шунингдек, Янги Жанубий Уэлс штатида 30 000 га яқин аҳоли эвакуация қилинмоқда, Сидней ғарбидаги бир қанча уйлар, фермер хўжаликлари ва кўприклар бу йил учинчи марта сув остида қолган. Тинимсиз сув тошқинларидан кейин аҳолида умидсизлик пайдо бўла бошлади.

"Бу шунчаки ҳалокатли ҳолат. Биз ҳаммаси яхши бўлиши ва ўз ўрнига қайтишига ишонмаймиз. Уларнинг аксарияти (маҳаллий аҳоли) охирги сув тошқинидан эндигина чиқиб, уйлари ва бизнесларини қайта тиклаган эдилар. Афсуски, бу яна такрорланмоқда", дейди Камден мери Тереза Федели.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Сидней жанубида электр қуввати йўқолиб, қирғоққа чиқиб кетиш хавфи остида қолган юк кемасидан 21 нафар экипаж аъзосини қутқариш бўйича операция давом этмоқда.

"Кўп ойлар мобайнида тошқин ҳодисасига қарши курашиш анча қийинчилик туғдирди. Бу тошқин эса уни янада қийинлаштирмоқда", - дейди Янги Жанубий Уэлс (New South Wales) бош вазири Доминик Перроттет.

Австралия "тайёрланмаган" эди

Метеорология бюроси маълумотларига кўра, яқин 24 соат ичида Нюкаслдан Сидней жанубигача бўлган Янги Жанубий Уэлс (New South Wales) қирғоқлари бўйлаб 300 км (186 миля) дан ортиқ масофага 100 миллиметр (4 дюйм) ёмғир ёғиши мумкин.

"Биз бугун тушдан кейин ёмғир янада кучайишини кутяпмиз", дейди BoM метеорологи Жонатан Хоу.

Шунингдек, душанба куни NASA ушбу ҳудудда ўз ракетасини учирмоқчи бўлган, лекин ёмон об-ҳаво бунга йўл қўймаган.

"Австралия шимолидаги Арнҳем космик марказидан душанба куни NASA ракетасининг учирилиши ёмон об-ҳаво туфайли 24 соатга чўзилди", дея хабар берди Equatorial Launch Australia оператори.

Федерал фавқулодда вазиятлар вазири Мюррей Ватт ҳудудга кўпроқ ёрдам кучини таклиф қилган, душанба куни ҳукумат сув тошқини оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдошнинг фавқулодда бошқарув тизими фаоллаштирилишини айтган.


Жаҳон


														
														Тайванда бир кунда 80 дан ортиқ зилзила содир бўлди

Тайванда бир кунда 80 дан ортиқ зилзила содир бўлди

Тайван об-ҳаво хизматининг хабар беришича, ўтган кеча оролнинг Шарқий қирғоғида 80 дан ортиқ зилзилалар содир бўлиб, уларнин…
09:42 / 23.04.2024

														
														Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилади

Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилади

Стадион бир вақтнинг ўзида 45 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
08:54 / 23.04.2024

														
														Буюк Британияда қиролича Елизавета II нинг вафотидан кейин биринчи ҳайкали очилди.

Буюк Британияда қиролича Елизавета II нинг вафотидан кейин биринчи ҳайкали очилди.

Лойиҳа қиймати эса 124 минг долларни ташкил этади.
15:36 / 22.04.2024

														
														Алиев амалий ташриф билан Россияга борди

Алиев амалий ташриф билан Россияга борди

Бу ҳақда Озарбайжон раҳбари матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
15:26 / 22.04.2024

														
														Туркия президенти XАМАС делегациясини қабул қилди

Туркия президенти XАМАС делегациясини қабул қилди

Эрдўған ХАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисобламаслигини яна бир бор таъкидлаган.
14:35 / 22.04.2024

														
														Россиянинг Воронеж шаҳрида электромеханика заводи ёниб кетди

Россиянинг Воронеж шаҳрида электромеханика заводи ёниб кетди

Ёниш майдони 3000 квадрат метрни ташкил қилади.
14:24 / 22.04.2024

														
														Латвия мактабларида рус тилини ўқитиш тўхтатилади

Латвия мактабларида рус тилини ўқитиш тўхтатилади

Латвия мактабларининг деярли ярмида рус тили иккинчи чет тили сифатида ўқитилади.
10:27 / 22.04.2024

														
														Ироқ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига бешта ракета учирди

Ироқ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига бешта ракета учирди

21 апрел, якшанба куни Ироқнинг Зуммар шаҳридан Суриянинг шимоли-шарқидаги АҚШ ҳарбий базасига камида бешта ракета учирилди,…
09:30 / 22.04.2024

														
														“АҚШ Украинани сўнгги фуқаросигача жанг қилишга мажбур қилади” – Володин

“АҚШ Украинани сўнгги фуқаросигача жанг қилишга мажбур қилади” – Володин

АҚШнинг Украинага 61 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиш тўғрисидаги қарори “жанг майдонидаги вазиятни ўзг…
18:22 / 21.04.2024

														
														Эквадорда миллий фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Эквадорда миллий фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Бунга энергетика тизимидаги инқироз сабаб бўлмоқда.
12:37 / 21.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Воронеж шаҳрида электромеханика заводи ёниб кетди

Россиянинг Воронеж шаҳрида электромеханика заводи ёниб кетди

Ёниш майдони 3000 квадрат метрни ташкил қилади.
14:24 / 22.04.2024
Ироқ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига бешта ракета учирди

Ироқ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига бешта ракета учирди

21 апрел, якшанба куни Ироқнинг Зуммар шаҳридан Суриянинг шимоли-шарқидаги АҚШ ҳарбий базасига камида бешта ракета учирилди,…
09:30 / 22.04.2024
Миробод туманидаги Авлиё ота кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилади

Миробод туманидаги Авлиё ота кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилади

“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилами…
08:48 / 22.04.2024
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2000 метр баландликда қор кўчиши мумкин.
17:45 / 22.04.2024
Россиянинг Украина урушида йўқотган аскарлари сони маълум бўлди

Россиянинг Украина урушида йўқотган аскарлари сони маълум бўлди

Бу ҳақда “The Kyiv Independent” нашри маълум қилди.
11:47 / 22.04.2024
VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқар…
14:32 / 22.04.2024
Ғазо жанубида фаластинликларнинг оммавий қабри топилди

Ғазо жанубида фаластинликларнинг оммавий қабри топилди

У Носир касалхонаси ҳудудидан топилган.
11:24 / 22.04.2024
“АҚШ Украинани сўнгги фуқаросигача жанг қилишга мажбур қилади” – Володин

“АҚШ Украинани сўнгги фуқаросигача жанг қилишга мажбур қилади” – Володин

АҚШнинг Украинага 61 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиш тўғрисидаги қарори “жанг майдонидаги вазиятни ўзг…
18:22 / 21.04.2024
Латвия мактабларида рус тилини ўқитиш тўхтатилади

Латвия мактабларида рус тилини ўқитиш тўхтатилади

Латвия мактабларининг деярли ярмида рус тили иккинчи чет тили сифатида ўқитилади.
10:27 / 22.04.2024
23 апрель куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

23 апрель куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 23 апрель, сешанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
15:22 / 22.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!