Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленбергнинг фикрича, Украина Европа Иттифоқига ҳозир ҳам, келажакда ҳам қўшилмаслиги керак. Бу ҳақда у Лех-ам-Арлберг шаҳрида бўлиб ўтган ўн тўртинчи Европа оммавий ахборот воситалари саммитидаги нутқи чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда Германиянинг Heute нашри.
“Тўлиқ аъзолик, ассоциация тўғрисидаги битим ва Европа иқтисодий ҳудудига қўшилишдан ташқари ҳамкорликнинг янги моделини ишлаб чиқиш зарур”, - дейди сиёсатчи.
Қайд этилишича, Шалленберг Украина Европа Иттифоқига аъзоликни назарда тутмайдиган бошқа йўлни танлаши керак, деб ҳисоблайди. Вазир ўз позициясини, Ғарбий Болқон давлатлари Европа Иттифоқига номзод мақомини анча узоқ кутаётгани билан асослаган. Сиёсатчи, шунингдек, мамлакатни Европа Иттифоқига киритмаган ҳолда, ғарбий ҳаёт моделини экспорт қилиш имконини берадиган бошқа моделларни яратиш зарурлигини ҳам таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Европа Иттифоқи вакилига Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш учун тўлдирилган ариза шаклини топширган эди. Бунгача штат давлатлар ассоциациясига кириш учун фавқулодда ариза топширган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!