“Барселона” бош мураббийи Хави УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган “Интер”га қарши ўйин (0:1) натижаси ҳақида фикр билдирди.
“Мен ноҳақликка учраганимиз учун ғазабдаман. Биз жуда ноқулай мағлубиятга учрадик. Ўта мураккаб вазиятда учта ўйин қолди.
“Интер” футболчиси қўли билан ўйнади. Ушбу спорт турида ҳакам муҳим рол ўйнайди, у чиқиб, қарорини тушунтириши керак. У менга ҳеч нарсани тушунтиришни хоҳламади.
Бу Чемпионлар лигаси, юқори рақобат бор. Биз ҳаракат қилдик, рақибга қараганда кўпроқ вазиятлар яратдик, аммо “Интер” яхши ҳимояланди.
Мен бу мағлубиятдан хавотирдаман. Биз қийин аҳволдамиз”, — деб фикр билдирган Хави.
Қайд этиш мумкин, “Интер” 6 очко жамғариб, УЕФА Чемпионлар Лигаси “C” гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
“Барселона” эса 3 очко билан учинчи ўринда. Жамоаларнинг гуруҳдаги рақиблари “Бавария”да 9 очко мавжуд бўлса, “Виктория Плзен” ҳали очко жамғаришга муваффақ бўлмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!