Нидерландия терма жамоаси устози Луи Ван Гал Аргентина терма жамоаси билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз бир йил давомида пеналтилар серияси учун тайёрландик, аммо барибир тарк этдик. Мен футболчиларда ўз клубларида 11 метрлик зарбаларга ишлашларини сўрадим ва улар буни бажаришди. Аммо, агар сиз сериянинг дастлабки иккита зарбасини ўтказиб юборсангиз, ғалаба қозониш деярли мумкин эмас”, – деди мутахассис.
Маълумот учун, 90 дақиқа ва қўшимча бўлимларда икки жамоа 2-2 ҳисобини қайд этди.
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичида Аргентина Хорватия билан тўқнаш келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!