$
12697.00 UZS
2.04
135.05 UZS
0.39
13547.70 UZS
38.99
22° Кечаси 10°

Буни санъат дейдилар: миллионларга сотилган ҳайратланарли картиналар

16:00 / 30.11.2022

Ҳаётингизда бирор марта бўлса ҳам тасвирий санъат асарларига қараб туриб уларнинг маъносига тушуна олмаган пайтларингиз бўлганми? Албатта, мазкур соҳада минимализм дея аталувчи жанр ҳам бор. Аммо бу каби асарларнинг сотиладиган нархлари ёқангизни ушлашга мажбур қилиб қўяди.

Бу ўринда профессионал рассом ёки мазкур соҳада бошловчи бўлишингиз шарт эмас. Ушбу мақола сиз учун қизиқарли бўлади деган умиддамиз.  

Унда сўз борувчи картиналар бир неча миллион долларга сотилган, қизиқарли томони, улар шунчалар оддийки, айнан шу каби асарни ўзингиз ҳам осонликча чиза оласиз.

10. Сайт Твомбли. "Номсиз"

Бир қарашда ушбу асарни болаларнинг мактаб доскасидаги чизгилар билан адаштиришингиз ҳам мумкин.

Аслида бу америкалик машҳур рассом Сайт Твомблининг қимматбаҳо санъат асаридир.

Картина 2005 йилда аукционда 7500000 доллар эвазига сотилган. Ҳа, ҳа нотўғри ўқимадингиз, унинг нархи 7500000 доллар! Картинанинг нархи нима учун шунчалар қиммат эканлигини билмоқчи бўлсангиз рассом ҳаёти билан бироз танишишга тўғри келади.

Сайт Твомбли фаолиятининг гуллаб-яшнаган пайтлари шифрловчи ҳам бўлган, шу сабабли танқидчилар ижодкор ўз маҳоратини картинага нисбатан қўллаб, унга аллақандай сир яширган бўлиши мумкинлигини айтадилар.

Америкалик санъатшунос Крик Карне эса ушбу чизиқлар кодлаштирилган қоидалар кўриниши билан бир ҳил эканлигини таъкидлаган. Унинг маъноси қандай эканлиги маълум эмас. Шу тариқа рассом инсон тажрибасининг мураккаб туйғуларини акс эттириб берган. Ижодкорнинг расмий сайтида эса суратга қуйидагича изоҳ берилади: "Картинанинг мураккаб ва кенг кўламли эканлигидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, у Тромбли ижодидаги энг юксак асарлардан бири ҳисобланади". Бу ўринда мураккаб сўзининг қанчалар бўрттириб кўрсатилганига диққат қилинг. Аммо ушбу изоҳ ҳам сурат учун тўланган катта миқдордаги пулни тушунтириб бера олмайдида!

9. Марк Ротко, "Тўқ сариқ, қизил, сариқ"

2011 йилда ушбу картина замонавий санъатнинг энг қиммат асари сифатида рекорд ўрнатган.

Уни Нью-Йорк аукционида 89 900 000 доллар эвазига сотган эдилар. Санъатшунос мижозларнинг айтишларича,

рассом бу ўринда одамларни ўзига торта оладиган ранглар палитрасидан фойдаланган. Тарихга қарайдиган бўлсак, коллекционерлар ҳамиша қизил, тилларанг тусдаги асарлар учун кулранг картиналарга нисбатан кўпроқ пул тўлаб келганлар.

2012 йилда "New York Times" газетаси ушбу картинани Ротко ижодидаги энг юксак асар дея таърифлаган.

Шундан кейин эса ҳамёни пул билан тўла мижозлар Ротконинг бошқа асарларини ҳам талаб кетдилар. Мисол учун, унинг "Номсиз" асари 2014 йилда 66 миллион доллар эвазига сотиб юборилган. Бироз кейинроқ эса шу мавзудаги "Сиёҳранг, яшил, қизил" асари 186 миллион доллар эвазига пулланган. Бу ўринда унинг 186 миллион доллар эвазига сотилишини товламачилик дея аташ ўринлироқ бўларди. Боиси кейинчалик асар сотувчилари, аниқроғи даллоллар унинг нархини нотўғри кўрсатишда суд томонидан айбланганлар.

8. Барнетт Ньюман "Оқ олов"

Барнетт Ньюманнинг мазкур картинаси Нью-Йоркдаги "Сhristieʼs" кимошди савдо уйини безаб турибди. 2002 йилда асар 3 миллион 800 минг доллар эвазига сотилган. Санъатшунослар Ньюманни абстракт экспрессионизми мактабининг етакчи вакилларидан бири дея ҳисоблайдилар.

Унинг ушбу асарига назар ташлай туриб, мазкур фикрнинг ҳақиқат эканлигига амин бўласиз, албатта. Санъатшуносларга ишонадиган бўлсак, рассомнинг бу асарида биз ўйлагандан кўра кўпроқ маъно бор.

Уларнинг айтишларича, рассом асарларида атрофдаги борлиқ, ҳиссиётлар ва ўзаро бирдамлик тушунчаси кўрсатиб берилади. Унинг суратларидаги чизиқлар эса илгак шаклини ҳам англатади. Бу бутун асарни бирлаштириб туриш учун хизмат қилармиш.

Рассомнинг ўзи ҳам суратлар инсонга мавжудлик ҳиссини бериши кераклиги, шу орқали одамлар унинг асарлари билан боғлана олишларини айтган.

Айтиш керакки, рассом асарларига унинг вафотига қадар юксак баҳо берилмаган.

7. Лучо Фонтана, "Бўшлиқ, концепция, кутиш"

Ўта антиқа номдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ушбу асар ҳам қиммат нархда, аниқроғи 2015 йили Мюнхен аукционида 1700000 доллар эвазига пулланган.

Ушбу картина бўшлиқ тушунчасига бағишланган асарлардан бири саналади.

Аукцион сайтининг расмий маълумотларига кўра, рассомга тегишли асарлар серияси жуда машҳурдир. Унга қараб туриб, оддийгина канопни биров кесиб қўйган деган фикрга боришингиз ҳам мумкин. Аммо санъатшунослар фикрига кўра, асарда мазкур кесикнинг қўлланилиши унинг сирли маъносини очиш учун хизмат қилади. Гўёки кесик ортига беркинган бўшлиқ уни медитатив тушунчага айлантиради. Фонтананинг ўзи эса сурат ишлашнинг мазкур усулини унинг ортидаги бўшлиқни очиб бериш учун хизмат қилиши ҳақида айтган. Бу албатта, жуда ҳайратланарли изоҳ. Орамизда исталган инсон ўзи учун холст сотиб олиши ва унинг юза қисмини кесиб қўйиши мумкин. Аммо уни катта нарх, аниқроғи миллион доллар эвазига сота олишингиз муаммо бўлса керак. Рассомларнинг кучли жиҳати ҳам шундадир балки?

6. Элсуорт Келли, "Яшил, оқ"

Ушбу асарни эса таърифлашга сўз камлик қилади.

Асарда улкан ва нотекис яшил айлана ва унинг ортидаги бўш каноп акс этган. Картина 2008 йилда 1600000 эвазига сотилган бўлиб, аукционларда ўз ишлари билан каттагина машҳурликка эриша олган рассом Элсуорт Келли томонидан яратилган. Рассом коллекционерлар томонидан ҳамиша қўллаб-қувватланган, ўзи эса унинг асарларини тушунган коллекционерларни хуш кўрган.

Ижодкорнинг айтишича, асарларини асос шаклидан чиқармоқчи бўлган, кейин эса атроф-муҳит билан алоқада бўлган шакл яратишга ҳаракат қилган. Ўз изоҳларида ушбу шаклни озодлик тимсоли сифатида таърифлаган.

5. Герханд Рихтер, "Қирмизи кўзгу"

Оддийгина кўринишга эга бўлган рангли тўртбурчак ўзига шунчалар катта эътибор ва пулни жалб қила олади дея ким ўйлабди дейсиз? 2009 йилда асар 1100 000 доллар эвазига аукциондан харид қилинган. Аслини олганда бу оддий картина учун ҳаддан ташқари катта сумма. Балки биз унинг асл маъносини тушуна олмаётгандирмиз?

Аввало айтиб ўтиш керак, у одатий холст эмас. Сабаби Рихтер рассом эмас, фоторассомдир. Рихтер кўп йиллар давомида ўзининг ижодий ишлари орқали ижобий бирлашув намуналарини яратишга ҳаракат қилиб келган.

Шу сабабли ҳам шишани қизил рангга бўяб, устига сурат чизган. Рихтер ўз ишларида реализм ва абстракционизм боғлиқлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган экан.

"Қирмизи кўзгу" эса нарсаларнинг аслида биз кўрганимиз каби бўлмаслигини англатади.

Аукцион вақтида “New York Times” газетаси ушбу иш ҳақида мақола эълон қилган. Унда асарни сотиш осон бўлмагани, аммо жуда яхши сумма эвазига пуллангани айтиб ўтилган.

4. Барнетт Ньюман, "Onement VI"

Бундан бироз аввал ҳам тилга олиб ўтилган мазкур рассом ўзининг навбатдаги асарини катта пул эвазига сотган эди. 2013 йили рассом асари 43 800 000 доллар эвазига ўз эгаси қўлига топширилган.

"New York Post" газетаси эса уни кўк рангли майдон ва уни кесиб ўтган оқ чизиқ сифатида таърифлаган. Жуда креатив ва антиқа изоҳ шундай эмасми? Нима учун рассом ишлари катта қизиқишга сабаб бўлишини эса ҳеч ким билмайди. Балки буни журналистлар тушунтириб бера олишар? 2013 йилда журналист Жонатан Жонс Ньюманнинг буюк рассом эканлиги ҳақида мақола ёзди.

Айни пайтда сўз бораётган машҳур картинани эса ҳар қандай нарх эвазига сотиб олиш керак деган фикрни ҳам берди. Нима учун Жонс бундай фикрда дейсизми? Сабаби

рассом ижодидаги чизиқлар унинг суратларига ҳос бўлган белги эмас. Жонснинг айтишича, мазкур чизиқлар борлиқ ва вақт орасидаги айрилиқни акс эттиради. У инсонларни ҳаёт маъноси ҳақида ўйлашга ундайди.

Бир сўз билан айтганда асар инсоннинг ҳаётдан маъно топиб яшашига ишора қилар экан.

3. Казимир Малевич, "Супрематик композиция"

2008 йилда рус рассоми Малевичнинг ушбу сурати 60 миллион доллар эвазига сотилди. Бу халқаро инқироз пайтида содир бўлган эди.

Фикримизча, ушбу сурат сотилган пайтда инсонлар абстракт тушунчасини жуда яхши англаган бўлсалар керак. Бугунги кунда эса одамлар унинг учун миллионларни сарф қилишга тайёр. Энг қизиғи, ушбу картина 2018 йилда такроран сотилган. Бу сафар унинг нархи 85800000 долларни ташкил қилди.

Оқибатда Малевич рус санъати тарихидаги энг қимматбаҳо асар муаллифига айланди.

2. Жексон Поллок, "№5"

Сурат чизишга нисбатан ҳеч қандай иқтидорингиз бўлмаган тақдирда ҳам Жексон Поллок томонидан яратилган ушбу суратни сиз такрор чизиб бера олган бўлардингиз. "Youtube" платформасида мазкур услубдаги асарларни яратиш учун видео дарсликлар ҳам бор.

Минг афсуски, сиз ва бизнинг бундай санъат асарларимизни миллион доллар эвазига сотиб олмасликлари аниқ.

2006 йилда Поллок асари 140 миллион доллар эвазига сотилди. Бу абстракт экспрессионизм бизнинг замонамизга келиб қанчалар оммалашиб кетганини яққол кўрсатиб беради. Боиси картинага қараган пайтингизда ҳаёлингизга биринчи бўлиб битта савол келиши тайин: "Наҳотки инсонлар шунинг учун пул тўлашга рози бўлсалар?"

Рассом ушбу асарни ижод этиш пайтида холстнинг юқори қисмига туриб олганча турли бўёқларни сочиб чиққан, холос. Ижодкорнинг фикрига кўра, бу сурат ҳақиқатан ҳам уни ҳис қилган ҳолатда ижод қилиш ҳамда туйғуларни ёрқин ифода этишга имкон берган.

Танқидчилар эса асарни рассом туйғуларининг ажойиб ифодаси дея таърифлаганлар. Оддий одамлар унга "Қуш уясидаги тартибсизлик" дея баҳо беришган.

1. Роберт Реймонт, "Кўприк"

2003 йилда бўлиб ўтган рассомлар кўргазмасида ижодкор Роберт Реймонтнинг "Кўприк" асарини кўрганлар ҳайрон бўлиб қолишди. Сабаби у оддий холстнинг ўзидан иборат эди. Кейинчалик рассом бунинг оддий холст эмаслиги, балки оқ ранг билан бўялганини айтди ва суратда катта маъно бор эканлигини қўшимча қилиб ўтди.

Энг қизиғи мижозлар ҳам бу фикрга тўлиқ қўшилдилар. 2015 йилда мазкур картина "Сhristieʼs" аукционидан 20 миллион доллар эвазига сотилди.

Айтиш керакки, ушбу асарни Раушенберг услубида ишланган деб таърифлайдилар.

Асар 3 та оқ полотнодан иборат бўлиб, триптих услубида яратилган. Аслида минимализм ва экспрессионизм тарафдорлари ижодида бу каби оқ полотнолар ҳаддан ташқари кўп.

Аммо музей ходимасининг айтишига қараганда рассом ижодидаги асар соф оқ рангда эмас. Оқ ўзига ҳос тусга эга бўлиб, айнан шу сабабли "Кўприк" асарида жуда катта маъно яширинган экан. Ҳа, бу ҳақиқатан ажойиб эшитилади, аммо оқ рангли полотнони 20 миллион долларга сотиш жуда ғалати ҳолат эмасмикин?

Ҳар не қилганда ҳам буни санъат олами вакиллари яхшироқ тушунсалар керак.


Қизиқарли


														
														Аллен Каррнинг “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди

Аллен Каррнинг “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди

Муаллифнинг ўзи ҳам китоб ёзишидан аввал 33 йил давомида сигаретга қарам бўлган.
15:06 / 13.04.2024

														
														Марсга юборилган биринчи одамлар орқага қайтмайди – Маск

Марсга юборилган биринчи одамлар орқага қайтмайди – Маск

У Марсга бир миллион одамни юбориш режасини ишлаб чиқаётганини айтди.
10:32 / 11.04.2024

														
														Чекишни ташлашга ёрдам берадиган энг яхши стратегиялар қандай?

Чекишни ташлашга ёрдам берадиган энг яхши стратегиялар қандай?

Тамакисиз яшашга ёрдам берадиган стратегиялар рўйхати мавжуд.
11:23 / 27.03.2024

														
														Илон Маскнинг қора танли ўғли топилди

Илон Маскнинг қора танли ўғли топилди

Биз билган Илон Маск 10 боланинг фарзанди ва 3 нафар аёли бор.
15:46 / 17.03.2024

														
														2011 йилги цунами Японияга қанча зарар келтирган?

2011 йилги цунами Японияга қанча зарар келтирган?

Японияда ҳодиса оқибатида 123 000 дан ортиқ уй вайрон бўлди ва деярли бир миллион зарар етди.
15:39 / 17.03.2024

														
														PUBG Mobile энди ўзбек тилида

PUBG Mobile энди ўзбек тилида

Бу ҳақда ўйин лойиҳасининг Instagram саҳифасида хабар берилди.
11:37 / 15.03.2024

														
														Миллиардер янги Титаникни қурмоқчи

Миллиардер янги Титаникни қурмоқчи

Лайнер қурилиши келгуси йилда бошланади.
11:33 / 15.03.2024

														
														Ҳарорат -20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ҳарорат -20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Баҳор келишига қарамасдан қор мавсуми давом этмоқда.
14:33 / 11.03.2024

														
														Geely ва Volvo ҳамкорликдаги илк седан

Geely ва Volvo ҳамкорликдаги илк седан

Ҳозирча янги моделнинг нархи расман эълон қилинганича йўқ.
12:39 / 10.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Нега болаларда семизлик касаллиги ошмоқда?

Нега болаларда семизлик касаллиги ошмоқда?

Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади.
11:19 / 19.04.2024
Бугун, 20 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20-апрел куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик…
09:25 / 20.04.2024
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини бўлиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 20-23 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув…
15:41 / 19.04.2024
Ўзбекистонга 5 миллиард АҚШ долларидан зиёд сармоя киритиш хоҳиши билдирилган

Ўзбекистонга 5 миллиард АҚШ долларидан зиёд сармоя киритиш хоҳиши билдирилган

Халқаро тадбирлар доирасида 45 нафардан зиёд йирик лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришилган.
20:31 / 19.04.2024
Исроил армияси Эронга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди

Исроил армияси Эронга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди

Портлашдан сўнг Теҳрон, Исфахон, Шероз шаҳарлари ва қатор вилоятларда парвозлар тўхтатилган.
16:41 / 19.04.2024
“Ўзбекконцерт” Лола билан суҳбат ўтказди

“Ўзбекконцерт” Лола билан суҳбат ўтказди

Лола Юлдашева билан унинг кийиниш маданияти бўйича олиб борилган суҳбат юзасидан тарқалган видеога муносабат билдирди.
11:37 / 20.04.2024
Бугун, 19-апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 19-апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
08:22 / 19.04.2024
Килиан Мбаппе “ПСЖ” ҳақида якуний қарорга келди

Килиан Мбаппе “ПСЖ” ҳақида якуний қарорга келди

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасида француз клубини тарк этади.
10:42 / 19.04.2024
Тадбиркорликни бошлаётган ишсиз фуқароларга ижара тўловини қоплаш учун субсидия ажратилади

Тадбиркорликни бошлаётган ишсиз фуқароларга ижара тўловини қоплаш учун субсидия ажратилади

- ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.
10:26 / 19.04.2024
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ах…
19:27 / 18.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!