$
12697.00 UZS
2.04
135.05 UZS
0.39
13547.70 UZS
38.99
22° Кечаси 10°

“Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи ўзгарди

16:55 / 11.05.2022

“Бунёдкор” футбол клуби бош мураббий ўзгарди. Мазкур ўзгариш клуб президенти Меҳриддин Абдуллаев иштирокидаги мажлисда маълум қилинган.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” клуби тарихида Суперлиганинг 6-тури доирасида “Олимпик”ка ютқазиб, ўз майдонидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубиятга учрагани (1:5)дан сўнг клуб раҳбарияти мураббийлар штаби олдига “Навбаҳор”га қарши навбатдаги баҳсда ғалаба қозониш вазифасини қўйган эди. Аммо “қалдирғочлар” Наманганда мағлубиятга учраб қайтган.

Навбатдаги мағлубиятда “муносиб қаршилик кўрсата олганлари” сабаб клубнинг мураббийлар штабига яна имконият берилган. Бироқ, кеча, 10 май куни Суперлиганинг 8-турида “Металлург” жамоаси билан куч синашган “Бунёдкор” яна муҳим очколарни бой берди. Ушбу учрашувдан сўнг клуб раҳбарияти томонидан мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинган.

– “Бунёдкор”нинг обрўсига бу асло ярашмайди. Мен мураббий ва футболчилардан шуни сўрардим ва истардимки, ҳар бирингиз ҳар сафар ўйинга чиққанингизда фидойилик кўрсатиб, ижобий натижа учун жонингизни бериб курашинг. Фақат шундагина зафар қучиш мумкин. Жамоанинг ҳозирги ҳолати эса қониқарли даражада эмас, – дейди клуб президенти Меҳриддин Абдуллаев.

Шундан сўнг “Бунёдкор” мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, мураббий Арам Ананян ва дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ўз лавозимларини тарк этишлари эълон қилинди.

Шу кунга қадар бош мураббий ассистенти бўлиб ишлаб келган Виктор Карпенко бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Анвар Ғофуров бош мураббий ассистенти лавозимига ўтказиладиган бўлди. Руминиялик Августин Чирита эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишини давом эттиради.

Мураббийлар штабидаги бўш ўринларга номзодларни кўриб чиқиш Виктор Карпенко зиммасига юклатилди. Виктор Александрович тез кунларда клуб раҳбариятига бу борадаги ўз таклифларини киритиши лозимлиги таъкидланди.


Футбол


														
														Германия футболи “Аdidaas"дан воз кечмоқда

Германия футболи “Аdidaas"дан воз кечмоқда

Аdidas DFB билан 1954 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади.
18:47 / 22.03.2024

														
														Бугун Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташланади

Бугун Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташланади

Бугун, 15 март куни Швейсариянинг Нон шаҳрида Европа Чемпионлар лигасининг чорак (1/4) финалига қуръа ташлаш маросими ўткази…
10:02 / 15.03.2024

														
														“Бунёдкор” клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилди

“Бунёдкор” клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилди

FIFA томонидан “Бунёдкор” клубига 30 кун ичида ушбу маблағни тўлаш муҳлати берилган.
15:18 / 24.02.2024

														
														Аpple компанияси Лионел Месси ҳақида сериал тайёрлади

Аpple компанияси Лионел Месси ҳақида сериал тайёрлади

Унда футбол афсонасининг Қатар-2022 кубогини олиш йўли ҳақида ҳикоя қилинади.
09:37 / 22.02.2024

														
														Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона кўтарилди?

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона кўтарилди?

“Оқ бўрилар” ғалаба эвазига қанча очко қўлга киритгани маълум бўлди.
16:40 / 20.01.2024

														
														Месси ва Роналдо фаолияти давомида қанча пул ишлаб топишган?

Месси ва Роналдо фаолияти давомида қанча пул ишлаб топишган?

Икки футболчи доимий равишда бир бирига солиштириб келинган
17:39 / 18.01.2024

														
														Аббосбек Файзуллаев ЦСКА сафида дебют голини урди (видео)

Аббосбек Файзуллаев ЦСКА сафида дебют голини урди (видео)

Ўзбекистонлик футболчи Москва клубини мағлубиятдан қутқариб қолди.
11:31 / 25.09.2023

														
														Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Гонконгни мағлубиятга учратди

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Гонконгни мағлубиятга учратди

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади.
19:02 / 22.09.2023

														
														Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди

2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
19:54 / 20.09.2023

														
														ОЧЛ: “Аламли дурранг” билан тугаган ўйинда Неймар “Навбаҳор” футболчисини атайин туртиб юборди

ОЧЛ: “Аламли дурранг” билан тугаган ўйинда Неймар “Навбаҳор” футболчисини атайин туртиб юборди

Саудиянинг “Ал-Ҳилол” ҳамда Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” клублари Осиё чемпионлар лигасининг 1-тур учрашувида дурранг ўйнади.
10:48 / 19.09.2023

Бу ҳам қизиқ

Президент Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Президент Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Унда Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муҳокама қилинган.
14:25 / 19.04.2024
Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди - ДХХ

Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди - ДХХ

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқд…
11:55 / 19.04.2024
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ах…
19:27 / 18.04.2024
Австралиялик эркак қайиқда эмас, қовоқда дарёдан сузиб ўтди

Австралиялик эркак қайиқда эмас, қовоқда дарёдан сузиб ўтди

Қовоқ “Тормунд” деб номланган.
14:07 / 18.04.2024
Исроил армияси Эронга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди

Исроил армияси Эронга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди

Портлашдан сўнг Теҳрон, Исфахон, Шероз шаҳарлари ва қатор вилоятларда парвозлар тўхтатилган.
16:41 / 19.04.2024
Филипп Киркоров Литвага киритилмайди

Филипп Киркоров Литвага киритилмайди

Бироқ суд мамлакатга киришни тақиқлаш адолатли чиқарилган ҳукм деб топди.
10:00 / 19.04.2024
Кения ҳарбий раҳбарияти вакиллари вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди

Кения ҳарбий раҳбарияти вакиллари вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди

Улар орасида Кения Мудофаа вазири ҳам бор.
10:50 / 19.04.2024
Нега болаларда семизлик касаллиги ошмоқда?

Нега болаларда семизлик касаллиги ошмоқда?

Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади.
11:19 / 19.04.2024
Бугун, 19-апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 19-апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
08:22 / 19.04.2024
Доимий манипуляциянинг салбий томонлари

Доимий манипуляциянинг салбий томонлари

Манипуляция жабрланувчи учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.
13:59 / 19.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!