Жорий йилнинг 25 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири вақтида бўлган воқеа юзасидан видеоёзувлар тарқалди.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи шу куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди хатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ХТБ мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини ва тегишли қонуний чоралар кўрилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!