“Чип ва Дейлнинг саргузаштлари” бадиий метражли фильми “Энг яхши телевизион фильм” номинациясида “Эмми” мукофотига сазовор бўлди. Худди шу номдаги анимацион сериалга асосланган фильмнинг премераси 2022 йил 16 май куни “Disney+” платформасида бўлиб ўтган эди.
Бу фильм ҳамма учун кутилмаганда бу йил “Эмми” мукофотига сазовор бўлди. “HBO” телеканалининг “Тhe Revenant” фильми ҳам ушбу номинацияда номзод бўлган.
Фильмда бурундуқлар ролини Энди Самберг ва Жон Муланей ижро этган. Унда Чип ва Дейл ўрта ёшдаги бурундуқлар сифатида тасвирланган. Чип суғурта сотувчиси бўлиб ишлайди. Дейл эса вақтини мухлислар анжуманларида ўтказади. Иккаласи ҳам Лос-Анжелесда яшайди. Энди улар йўқолган дўстини топиш учун жамоани қайта йиғишади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!