Эртага, 20 январь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқни, шимолда кечаси 8-13 даража совуқни, кундузи 0-5 даража илиқни ташкил этади.
21 январь, якшанба куни мамлакатимиз ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради, кундузи 7-10 даража илиққача кўтарилади, республика шимолида кечаси 5-10 даража совуққача, кундузи 2-7 даража илиққача бўлади.
20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!