$
12654.57 UZS
-12.43
135.26 UZS
-0.51
13483.44 UZS
1.95
22° Кечаси 10°

Данияда ўзбекистонлик фоторассомнинг кўргазмаси очилди

19:56 / 20.03.2022

Даниянинг Арҳус шаҳрида “Ўзбекистон – Буюк ипак йўли маржони” номли фотокўргазма очилди. Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Ҳусниддин Атонинг 60 дан зиёд муаллифлик ишлари намойиш этилмоқда.

Қайд этилишича, фотосуратларда Ўзбекистоннинг Буюк ипак йўлида муҳим ўрин тутган қадимий шаҳарлари – Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг тарихий обидалари, миллий анъана, қадрият ва таомлар, ҳунармандчилик намуналари акс эттирилган. Мазкур маданий лойиҳа “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси ҳамда “Dokk1” марказий кутубхонаcи ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Арҳус шаҳридаги кутубхона Европанинг йирик халқ кутубхоналаридан бири бўлиб, бу ерда ижтимоий, маданий-илмий тадбирлар ҳам ўтказилади. Жорий йил 27 мартга қадар давом этадиган фотокўргазмага юзлаб европаликлар келиши кутилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбек ташаббуслари” Арҳус шаҳрида 2019 йилда кўнгилли уюшма сифатида ташкил этилган бўлиб, кам сонли ўзбек оилаларини бирлаштирган ва турли лойиҳалар орқали Ўзбекистонни таништириб келмоқда. Шунингдек, уюшма ўзбек тилида машғулотлар ташкиллаштирмоқда. 

“Янги фотокўргазмадан кўзланган мақсад Ўзбекистонни кенг миқёсда танитиш ва мамлакатимизга кўпроқ сайёҳларни жалб этишдан иборатдир”, – дейилади хабарда.

Қайд этиш мумкин, санъат соҳасидаги халқаро эксперт ва фоторассом Ҳусниддин Ато мамлакатимиз ва хорижда ўтказилган ижодий танловларда совриндор бўлган, шахсий кўргазмаларини ўтказган. Унинг шахсий фотокўргазмалари бунга қадар Испания, Бельгия, Латвия, Эрон, Япония каби мамлакатларда ташкил этилган.
 


Ўзбекистон


														
														Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига респу…
12:19 / 16.04.2024

														
														АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўткази…
11:16 / 16.04.2024

														
														Пойтахтнинг учта туманида “свет” вақтинча ўчирилади

Пойтахтнинг учта туманида “свет” вақтинча ўчирилади

“Тошкент шаҳар электр тармоқлариъ МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли еткази…
09:01 / 16.04.2024

														
														Мирзиёев Туркманистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Мирзиёев Туркманистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Унда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
17:04 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.
12:47 / 15.04.2024

														
														16 апрель куни Республикамизнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

16 апрель куни Республикамизнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 16 апрель, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
12:18 / 15.04.2024

														
														Халқаро юк ташиш

Халқаро юк ташиш

Халқаро юк ташиш – бу глобал савдо учун жуда муҳим компонент бўлиб, товарларнинг мамлакатлар ва қитъалар ўртасида узлуксиз ҳ…
11:12 / 15.04.2024

														
														Қорақалпоғистонда “Aral Sea Eco Race” эко-марафони ўтказилади

Қорақалпоғистонда “Aral Sea Eco Race” эко-марафони ўтказилади

Эко-марафонда ҳар ким иштирок этиши мумкин.
11:00 / 15.04.2024

														
														Сўқоқда кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари юзага келди

Сўқоқда кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари юзага келди

2024 йилнинг 13 апрель куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишло…
09:32 / 15.04.2024

														
														Тошкентдан Исроилга авиақатновлар бекор қилинди

Тошкентдан Исроилга авиақатновлар бекор қилинди

Бунга, Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлмоқда.
08:35 / 15.04.2024

Бу ҳам қизиқ

АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўткази…
11:16 / 16.04.2024
iPhone’да янги функция, энди уни ўғирлаш фойдасиз

iPhone’да янги функция, энди уни ўғирлаш фойдасиз

Функция 2024 йилнинг кузида ишга тушади.
11:24 / 15.04.2024

13:52 / 16.04.2024
Уммон султонлигидаги сув тошқинлари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Уммон султонлигидаги сув тошқинлари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Қайд этилишича, табиий офат бир қанча вилоятларга тарқалган.
11:44 / 16.04.2024
Рекламалар энди космосда ҳам бор

Рекламалар энди космосда ҳам бор

Унда логотипни жойлаштириш 1 000 000 долларга тушади.
11:12 / 15.04.2024
Мирзиёев Туркманистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Мирзиёев Туркманистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Унда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
17:04 / 15.04.2024
Халқаро юк ташиш

Халқаро юк ташиш

Халқаро юк ташиш – бу глобал савдо учун жуда муҳим компонент бўлиб, товарларнинг мамлакатлар ва қитъалар ўртасида узлуксиз ҳ…
11:12 / 15.04.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024
Пойтахтнинг учта туманида “свет” вақтинча ўчирилади

Пойтахтнинг учта туманида “свет” вақтинча ўчирилади

“Тошкент шаҳар электр тармоқлариъ МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли еткази…
09:01 / 16.04.2024
Қирғизистон рус ва инглиз тилларидаги мультфильмларни блоклашга чақирмоқда

Қирғизистон рус ва инглиз тилларидаги мультфильмларни блоклашга чақирмоқда

Парламент спикери депутатларни қирғиз тилида сўзлашга ва номларни айтишга чақирди.
15:08 / 16.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!