“DC” компанияси юлдузи ва яқинда экранларга чиқиши кутилаётган “Флаш” фильмнинг бош ролини ижро этган Эзра Миллер Виржиния штатининг Стамфорд шаҳрида ўғирликда айбланмоқда.
Полиция ходимлари уй эгалари йўқлигида, уйдан бир неча шиша спиртли ичимликлар олиб чиқиб кетилганини аниқлади. Далилларни тўплаш учун кузатув камераларини кўриб чиқишганидан сўнг, терговчилар Эзра Миллерни айбдорлигини исботладилар.
Актёрга 26 сентябр куни бўлиб ўтадиган Вермонт Олий судига расмий айблов қўйиш учун чақирув қоғози юборилган.
Бу йил Эзра Миллер жуда кўп маротаба жанжал марказида бўлди.У баҳорда Гавайида тартиббузарлик ва безовталик учун ҳамда иккинчи даражали ҳужум учун ҳибсга олинган. Шунингдек, Миллер зўравонлик бўйича ҳам айбланмоқда.
Буларнинг барчасига қарамай, “Warner Bros.” ҳали ҳам “Флаш” фильмини чиқаришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!