Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Украина ТИВ раҳбари Кулеба ва Россия ТИВ раҳбари Лавров ўртасидаги музокаралар якунига етди.
Димитрий Кулеба нега шу пайтгача ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаганини тушунтирди.
“Россия ўт очишни тўхтатиш режимини Путиннинг Украинага қўйган талабларининг бажарилиши билан боғлайди. Украина таслим бўлмаган ва таслим бўлмайди”, – деди Кулеба.
Шунингдек, у Уукраина масалага дипломатик ечим қидираётганини, ҳукумат дипломатияга тайёр эканини таъкидлаган.
“Биз дипломатияга тайёрмиз, дипломатик ечим излаяпмиз. Аммо улар йўқ экан, биз фидокорона, ўзимизни қурбон қилиб, ўзимизни ҳимоя қиламиз, одамларни Россия агрессиясидан ҳимоя қиламиз. Умид қиламанки, бугунги формат давом этади”, – дея қўшимча қилди Дмитрий Кулеба.
Сергей Лавров мазкур музокарада томонлар гуманитар масалаларни муҳокама қилганини таъкидлаган бўлса, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба музокара давомида бўлиб ўтган суҳбатни “оғир” деб атади ва сулҳ бўйича муваффақиятга эришиб бўлмаслигини таъкидлади.
Иккала давлат ТИВ раҳбарлари музокараси учун ташкилотчи бўлган Туркия томони вакили Чавушўғли эса Лавров ва Кулеба ўртасидаги музокаралардан “мўжизалар кутмасликка” чақирди, бироқ бундай сиёсий мулоқотни бошлаш муҳимлигини қайд этди.
Унинг фикрича, ушбу учрашувининг асосий натижаси вазирлар ўртасида “алоқа ўрнатиш”дир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!