Disney обуначилар сони бўйича ўзининг асосий рақобатчиси Netflix'ни ортда қолдириб, стримингли трансляция бўйича етакчига айланди. Ўзининг чораклик даромадлари тўғрисидаги ҳисоботи олдидан “The Walt Disney Company” Disney+ стриминги сервисига 14,4 миллион обуначи қўшилгани ва бутун дунё бўйлаб хизматдан фойдаланувчиларнинг умумий сони 152 миллиондан ошганини эълон қилди.
Агар Диснейнинг қолган стриминг хизматларини, жумладан Hulu ва Star'ни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, компания обуначилар сони бўйича Netflix'дан ўзиб кетди. Энди Disney'нинг барча платформаларида 221 миллиондан ортиқ обуначи бор. Netflix'нинг сўнгги чораклик ҳисоботида компания 220,7 глобал обуначи ҳақида хабар берди.
Ушбу янги маълумотлар Disney'нинг глобал оқим бозорига қанчалик таъсир ўтказа олганидан далолат беради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!