Туркия президенти Таййип Эрдўған чоршанба куни россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат чоғида Москва томонидан таклиф қилинган “газ маркази” лойиҳасини муҳокама қилмоқчи, дейилади хабарда.
Россия федерацияси ва Туркия президентлари илгари Туркияда газ марказини яратиш масаласини батафсил ишлаб чиқишни айтган эдилар. “Шу билан бирга, биз нафақат Туркияда савдо майдончасини яратиш, балки инфратузилмани ривожлантириш ва газни Жанубий йўналишда етказиб беришни кўпайтириш ҳақида ҳам гаплашмоқдамиз”– деди Россия федерацияси бош вазирининг ўринбосари Александр Новак.
Унинг сўзларига кўра, бошқа давлатлар ҳам бу лойиҳада иштирок этишлари мумкин. Ҳозирда Жазоир, Қатар ва Озарбайжон ҳам Европага Жанубий йўналишда газ етказиб беришмоқда.
"Бу икки раҳбарнинг бевосита назорати остида бўлган икки томонлама кун тартибининг асосий мавзуларидан биридир. Россия томони илгари амалий қадамларнинг бошланишини эълон қилган эди, жараён мувофиқлаштириш билан амалга оширилади, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!