Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига Восилжон Назаров тайинланди.
В. Назаров мазкур лавозимга тайинлангунга қадар, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Боғдод тумани ҳокими лавозимига Юсуфжон Хусаинов тайинланди.
У шу вақтга қадар вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган.
Маълумот учун, сал аввал Тошкент шаҳар Юнусобод туманига Боҳадир Абдувалиев ҳоким этиб тайинланган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!