Фарғонада мингга яқин иштирокчини жамлаган Media forum ташкил этилди. Унда янги медиа лойиҳалар, креатив ташаббуслар ҳамда ахборот маконида самарали ишлашга қаратилган инновацион ечимлар тақдим этилди.
Тадбир ОАВ учун Контент тайёрлаш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Media forum доирасида журналистлар, блогерлар, SMM мутахассислари, мобилографлар, матбуот котиблари ва ёш ижодкорлар ўзаро тажриба алмашиб, медиа соҳасининг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги ривожланиш йўналишлари юзасидан фикр алмашди.
Тадбир якунида Media ҳафталиги доирасидаги тренинг ва семинарларда фаол қатнашган иштирокчилар сертификатлар билан тақдирланди.
Форум нафақат якуний сарҳисоб, балки янги медиа ғоялари ва истиқболли ҳамкорликлар учун муҳим мулоқот майдонига айланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!