Кеча, 13 февраль куни соат 8:05 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қисқа рақамига “Nexia” русумли автомобил ҳайдовчиси эҳтиёцизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Олтиариқ тумани “Полосон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Базиқувур каналига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, Фарғона вилояти ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил сувдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!