“Флаш” фильмининг тўққизинчи мавсуми премераси санасини белгилади. Суперқаҳрамонлар шоусининг якуний қисми 2023 йил 8 феврал, чоршанба куни дебют қилади.
Ишлаб чиқарувчи компания президенти Бред Швартс: “Фильм компания тарихидаги энг буюк шоулардан бири сифатида эсда қолади ва унинг ажойиб тўққиз мавсуми давомида унда иштирок этган ҳар бир киши ғурурланиши керак”, дейди.
“Жамоа эпик финални тайёрлади. Кўплаб бурилишлар, меҳмонлар юлдузлари ва ҳар бир мухлисни қувонтирадиган сюрпризларга тўла мавсум. Энди дунёдаги энг тезкор одам билан бирга бу ажойиб якуний саёҳатдан завқланиш вақти келди”, - дея қўшимча қилади Швартс.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!