Кеча, 22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтида “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмаси билан танишди.
Кўргазмадан Нукус, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент музейларидан келтирилган тўқимачилик буюмлари, либос ва пойабзаллар, бош кийим тўпламлари, шунингдек, Туркистон авангарди йўналишига мансуб 24 та мўйқалам асари ўрин олган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейига ташриф буюриб, «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси билан танишди.
Таъкидлаш мумкин, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи давомида Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 14 та ҳужжат тасдиқланган.
Умумий қиймати 6 миллиард евродан зиёд бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга икки кунлик расмий ташрифи якунланиб, Тошкентга қайтиб келди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!