Франсия аҳолиси жорий йил 22 январ куни коронавирусга қарши вакциналарга нисбатан эътироз билдириб, намойиш ўтказган. Яъни, улар қоғоз ва баннерларга “эмлаш керакмас” шаклида изоҳ ёзиб, янги вакцинанинг қўлланишига норози эканлигини таъкидлаган.
Мамлакатда коронавирусга қарши янги вакцинани қўллаш касалликка қарши курашиш даражасини ошириши мумкин. Бироқ, Франция аҳолиси ушбу чоралар салбий оқибатларга олиб келишидан хавотирда.
Шунингдек, Франция президенти ушбу масала бўйича қўшимча баҳс-мунозаралар олиб боришни хоҳламаслигини билдириб ўтган. Хусусан, янги тиббиёт вакцинасини қўллаш январ ойининг ўрталарида парламент муҳокамасидан сўнг қабул қилинган, дейилади хабарда.
“Вакциналарнинг кенг оммага қўлланиши ўйин қоидаларини ўзгартиради, бу мамлакатда нормал фаолиятнинг қайта тикланишига имкон беради”, - дейди Франция туризм вазири Жан-Баптисте Лемоине.
Бироқ, Францияда минглаб аҳоли охирги ҳафта ичида вакцина олишдан бош тортишган. Натижада, бир ҳафта ичида кунлик касалланишлар сони кескин ортиши кузатилган.
Ҳозирда Франция шифохоналари коронавирусга чалинган беморлар билан тўлган, уларнинг аксарият қисми тўлиқ эмланмагани айтилмоқда. Ҳукумат статистика маълумотларига кўра, айни пайтда шифохона беморларининг 75 фоизи COVID-19’га чалингани учун даволанмоқда. Шунингдек, Франция аҳолисининг 78 фоизи тўлиқ эмлангани қайд этилган.
Мамлакатда касалланиш билан боғлиқ жиддий вазиятга қарамай, ҳукумат жорий йил феврал ойидан бошлаб кўплаб чекловларни бекор қилишини эълон қилган. Франция бош вазири Жан Кастекс ўтган ҳафта жамоат жойларида ниқоб кийиш ва масофавий ишлаш жараёнини 2 февралдан тўхтатишни айтган. 2021 йил декабр ойидан бери ёпилган тунги клублар ҳам 16 февралдан қайта очилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!