"Реал Мадрид" клуби 5 нафар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда италиялик машхур инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.
Яқин кунларда клуб футболчиларнинг агентлари билан учрашувлар режалаштирмоқда.
Никола Скиранинг хабарига кўра, Лука Модрич билан шартнома 2023 йилгача имзоланади. Тони Кросс ва Карим Бензема клуб сафида 2024 йилгача тўп тепиши мумкин.
Шунингдек, "Реал" Виициус Жуниор билан 2027 йилгача, Марко Асенсио билан эса 2026 йилгача шартома измоламоқчи. Таъкидланишича, Уэлс вакили Гарет Бейл мавсум якунида клубдан кетади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!