Кеча, 16 июл россиялик қўшиқчи Григорий Лепс ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлади.
Россия президенти Владимир Путин Россия халқ артисти Григорий Лепсни 60 ёшга тўлгани билан табриклаб, унинг ватанпарварлик ва хайрия лойиҳаларидаги иштирокини таъкидлади. Бу ҳақда Кремл сайти хабар берди.
"Сиз ҳақли равишда истеъдодли қўшиқчи ва бастакор, ёрқин, ғайриоддий шахс сифатида эътироф этиласиз. Бу юксак эътироф ортида ўзингизга ва тақдирингизга ишонч, кўп йиллик меҳнат ва тинимсиз ижодий изланишлар ётади. Албатта, халқ оммаси фаолиятидаги фаол иштирокингизни, хайрия, ватанпарварлик лойиҳаларингизни алоҳида қайд этаман” – деди Россия Федерацияси Президенти табрик телеграммасида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!