Ҳиндистон инглиз тилидаги расмий номини “Бҳарат”га ўзгартириши мумкин. Ҳиндистон Миллий Конгресси раҳбари Жайрам Рамеш Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Энди Конституциянинг 1-моддаси шундай ўқилиши мумкин: Бҳарат, яъни Ҳиндистон Давлатлар иттифоқи бўлиши керак”, деб ёзган.
Шунингдек, Нарендра Моди бошчилигидаги ҳукумат парламентнинг 18-22-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сессиясида Ҳиндистоннинг расмий номини “Бҳарат”га ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги таъкидланган.
G20'нинг кечки тановули учун расмий таклифлар ҳам Ҳиндистон эмас, Бҳарат президенти номидан юборилган. Рамеш эса мамлакат минг йиллардан бери Бҳарат номи билан машҳур экани, Ҳиндистон номи унга британияликлар томонидан берилганини қўшимча қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!